RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  118 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Вадим Абрамов: "Ҳар бир ғалабанинг ўз ўрни бор" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳар бир ғалабанинг ўз ўрни бор"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Локомотив" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.
- Бугун Абдухолиқов ажойиб ўйнади. Ўтган ўйинларда у қанотда ўйнаганди. Бугун ҳужумда ўртада ўйнади. Балки уни шу ерда ўйнатаверган маъқулдир.
- У ўтган ўйинларда ҳам ҳужумда ўйнаганди. Шунчаки бугун жамоа ҳам унга ёрдам бериб борди. Шу боис Темурхўжа кўп имкониятга эга бўлди.

- Нима учун бугунгидек ўйин ОЧЛда кўрсатилмаганди?
- Нега энди, биз доим шундай ўйнашга уринамиз. ОЧЛга Суперкубокдан кўра кўпроқ эътибор қиламиз. Шунчаки йигитлар ўйиндан ўйинга ўзларини яхши кўрсатишмоқда.

- Бугун Суперкубокда ғолиб бўлдингиз. Аммо кўринишингиз худди мағлуб бўлганлардек.
- Мен шундай ёшдаманки ғолибликдан у қадар қувонмайман. Бугун барча сени табриклайди, агар ютқазиб қўйсак ҳамма уришади. Бу - ҳаёт.

- Бугунги ғалабани ўтган йил "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубиятга алмашармидингиз?

- Йўқ, мен ҳеч бир ғалабани алмашмайман. Ҳар бир ғалаба ўзига яраша лаззатли. Ўз вақтида БААга ютқазгандик, Австралияга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлгандик.

- Темур Кападзе майдонга туша олмаса унинг ўрнини тўлдирадиган футболчилар борми?
- Албатта, таркибда ёш футболчилар бор. Кападзе анча чарчаган шу боис ўзининг бор имкониятини ишга сола олмаяпти.

- Терма жамоадан қайтган футболчилар чарчаган деяпсиз. Кейинги сафар бу футболчиларга терма жамоанга чақирилса камроқ машғулот ўтказишни сўрарсиз?

- Йўқ, сиз тушунмадингиз. Барча клуб терма жамоа манфаати учун ишлайди. Шунчаки улар Осиё Кубогидек мусобақадан қайтиб келишди. Масалан, сиз Мерседес миниб юрасиз ва кейин Тикога ўтасиз. Вазият қандай бўлади, футболчиларда ҳам шундай.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика