RU

Последние новости

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  15 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Вадим Абрамов Эрон ва БАА билан ўйинга Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов ва бошқа легионерларни чақирди Новости

Вадим Абрамов Эрон ва БАА билан ўйинга Шомуродов, Яхшибоев, Ўрунов ва бошқа легионерларни чақирди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 3-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида Эрон ҳамда БАА терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

8 октябрь куни терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини жалб этди. Пандемия сабабли юзага келган бир неча ойлик танаффусдан сўнг, хорижий чемпионатларда тўп сураётган бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ушбу ўртоқлик ўйинларига чақирув олган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Рустамжон Ашурматов("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Остон Ўрунов ("Спартак", Россия), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").


Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика