RU

Последние новости

20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  0 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 2:4 (матнли трансляция)  30 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  64 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим" Новости

Вадим Абрамов: "Диёр Имомхўжаев ҳаммани олдида ҳақорат қилгани учун мажлисни тарк этдим"

Бугун ПФЛ 2023 йилги Суперлига режаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Ушбу йиғилишда "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида келишмовчилик келиб чиққани ҳақида хабар чиқди. Бунга ойдинлик киритиш учун Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Йиғилишни тарк этганингиз ҳақида хабар чиқди. Бунга сабаб нима?

- Сабаби ПФЛ бош директори ҳаммани олдида мени ҳақорат қилди.

- Ўзидан-ўзи ҳақорат қилдими?

- Ўша ерда бўлган мураббийлардан сўрасангиз яхши бўларди. Мен гапирсам, нохолис бўлиши мумкин.

- Эшитишимизга қараганда сиз Суперлигада кейинги йил 16та клуб бўлишини таклиф қилгансиз ва шундан кейин жанжал келиб чиққан экан. Шундайми?

- Биласизми клублар сони 16та бўлиши таклифи Самвел Бабаян ва Миржалол Қосимов томонидан илгари сурилди. Аммо ПФЛ бош директори агар шундай бўлса ПРО лигадан Суперлигага чиқадиган клублар қолмаслигини айтди ва ПРО лига клубларида пул йўқлигини билдирди. Шундан кейин мен ПРО лигада пул йўқлигининг Суперлигага нима алоқаси борлигини сўрадим. Мен 14та клуб кам дедим, 16та ёки 20та бўлсин деганим йўқ. 14та клуб бўлса ўйинлар сони кам бўлади дедим. Диёр Имомхўжаев менга сиз терма жамоа ҳақида умуман гапирманг деди ва ҳақорат қилди. Шундан кейин мажлисни тарк этдим. Йиғилишни бош мураббийлардан таклиф ва фикрларни сўраш учун ташкил этишганди. Мен ўз таклифимни айтдим.

Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика