RU

Вадим Абрамов: "Дерби - бу дерби" Новости

Вадим Абрамов: "Дерби - бу дерби"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Дерби бу дерби. Иккала жамоа ғалаба қозонишни истади, Омад кулиб боқди", - дейди Вадим Абрамов. 


- Жамоа илк бор ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этди. Бу борадаги фикрларингиз.

- Нимаям дердим иккинчисини кутамиз (кулади)


- Рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермаган Руслан Корянни нима учун алмаштирдингиз?

- Шунчаки унинг ўрнига Темурхўжани тушуриб янада ҳужумни кучайтирмоқчи эдик. 


- Вазиятлардан фойдалана олмаслик барибир мавжуд.

- Тўғри. Кучли клублар ўйнаганда шундай бўлиши табиий ҳолат. Бу бошқа кучли чемпионатларда ҳам кузатилади.


- Ислом Тўхтахўжаев нима учун майдонга тушмади.

- Икки кун олдин у жароҳат олгани боис майдонга тушмади.


- Суперкубок ва бугунги ўйиннинг ўхшаш жиҳатлари борми?

- Рақиб сафда Искандеров ва Махарадзе ўйнамади. Шу боис рақиб таркибида ижодкорлик камроқ бўлди.


- Дамир Кояшевич анча кучли футболчи экани кўриниб турибди. Бироқ нима учун уни фақат захирадан тушираяпсиз?

- У асосан ҳужумга ихтисослашган футболчи. Майдонга тушгач унинг қанотидан кўп ҳужумларни ўтказиб юбордик. Ҳасанов ва уни майдонга тушириб қанотларни кучайтиришга уриндик.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика