RU

Последние новости

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  34 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман" Новости

Вадим Абрамов: "Дебютантлар ёмон ўйнашмади, ёшларга имкон беришдан қўрқмайман"

Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу рақибга қарши ўйинда ўз режамиз бор эди ва йигитларга кўрсатмаларни бажаришгани учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, рақиблар деярли ҳар ўйинда дарвозамиз томон пенальти тепишмоқда, бугун ҳам шундай бўлди ва ғалабани қўлдан чиқардик. Ҳозирги вазиятда нима дейишни ҳам билмайман. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, имкон даражамизда ўйин намойиш этаяпмиз.

Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан кейин натижани сақлаб қололмаётганимиз ҳам таркибдаги муаммоларга тақалади. Чунки таркибда йўқотишлар ҳаддан зиёд кўп. Бу ҳақда гапирсам, баҳонадек кўриниши мумкин. Ўйиндан ҳаммаси кўриниб турибди, захирамиз ҳам айтарли катта эмас.

Дебютантлар? Ҳа, бугун жамоамизнинг ўринбосарлар сафида бўлган 4 нафар ёш ўйинчини асосий таркибга туширишга қарор қилдим ва улар ёмон ўйнашмади. Уларга имконият беришдан қўрқмайман. Бу ёш маҳаллий ўйинчилар - "Динамо"нинг келажаги. Ёшлар дастлабки ўйинда томошабинлар олдида ҳаяжонланишгандир, аммо кейинги баҳслардан ўз кучларига кўпроқ ишона бошлайдилар. Таркибимизда ҳали яна иқтидорли ёш ўйинчилар бор, бугун улардан бирини майдонга туширмадим. Эҳтимол кейинги ўйинларда уни ҳам асосий таркибда кўришингиз мумкин.

Мавсум якунига қадар ҳам таркибда ротация бўлади, чунки жароҳат олган ёки бетоб ўйинчиларимиз кўпчиликни ташкил қилади. Фаолиятимда таркиб масаласида ҳеч қачон ҳозиргидек муаммога дуч келмаганман. Шунга қарамай, вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз, - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика