RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  19 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  5 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  2 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг ҳолати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди" Новости

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг ҳолати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди"

Coca Cola Суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” - “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” жамоаси устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Сўнгги пайтларда нимагадир ўйинни назорат қиляпмиз, ҳужумлар қиляпмиз бироқ ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун майдоннинг ҳолати ҳам устунлигимизни натижада ҳам акс эттиришимизга халақит берди. Ҳисобни очгач, иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, лекин футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади.


- Жалолиддинов борасида нима дея оласиз? У қайтиб келиши ҳақида хабарлар чиқди. 

- Жалолиддинов борасида нима дейишим мумкин, Москванинг “Локомотив” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги келган мураббий эса Жасурга имконият бермади. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Суарес бунга яна бир мисол. Лекин унинг москваликлар билан беш йиллик шартномаси бор.


- ОЧЛда "Пахтакор" ўйинларини кузатиб боряпмиз. Элдорбек Суюнов жуда кўп хато қилмоқда. Уни ҳамон терма жамоасининг биринчи рақамли посбон деб ҳисоблайсизми?  

- “Пахтакор”нинг ОЧЛда яхши натижа кўрсатаётганидан хурсандман. Бу мусобақада футболчилар жуда катта тажриба орттиришмоқда. Бошқа томондан улар қачон қайтишини биз хали билмаймиз. Бироқ 8 октябрь куни терма жамоа ўйинини белгилаганмиз. Бу ўйингача Пахтакор футболчилари қандай холатда етиб келишини билмаймиз. Шунинг учун навбатдаги йиғинга легионерларимизни ҳам чақиришни режа қиляпмиз. Элдор Суюнов? Дарвозабонларимизни оёқда яхши ўйнай олмаётгани биз учун фожиа. Бизда дарвозабонлар билан муаммолар бор. Ёш дарвозабонларни ҳам кузатиб бормоқдамиз. Тожикистон билан ўйинда дарвозани қўриқлаган ёш дарвозабон ҳам ёмон ўйнамади. Аммо тажриба йиллар давомида тўплаганди, ёшларни ўртоқлик ўйинларидан фойдаланишимиз мумкин, бироқ расмий ўйинларда тажрибали футболчиларга кўпроқ суянамиз.  


- Бугунги ўйинда қайси футболчиларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз? 

- “Қўқон-1912” жамоасида Мурод Холмуҳаммедовни терма жамоага мос ўйинчи деб ўйлайман. У ўз ишиниг устаси ҳисобланади. Бизда бугун Лутфулла Тўраев ўзини кўрсатди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика