Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик"
10 июн 2014 22:40
Новости
Вадим Абрамов: "Бугун бошқача тактикада ҳаракат қилдик"
Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Локомотив" (3:4) учрашувидан сўнг Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган ҳафта Самарқандда "Динамо" билан ўйнагандик. Битта рақиб билан икки бор ўйнаш доим оғир. Биринчи бўлимни яхши бошладик, аммо кутилмаганда йўл қўйилган хатолар туфайли ўзимизга муаммолар олиб келдик. Бироқ шундай ҳолатдан чиқиб кетиб ғалаба қозонганимиз хурсанд қилди", - деб гап бошлади меҳмонлар бош мураббийи.
"Бугун бошқачароқ ўйнадик, тактикани ўзгартиришга уриндим. Бундан ташқари рақиб сафида ҳам бир қатор ёшлар борлигини кўрдим. Шу боис захирадаги футболчиларга имкон бердим. Нагаев ва Мустафоев каби футболчиларнинг майдонга тушмагани сабаби уларга дам бердим. Биз қисқа вақт ичида "Нефтчи" билан, сўнгра яна "Динамо", кейин "Бухоро" билан ўйнаймиз. Агар ярим финалга чиқсак яна иккита учрашув ўтказамиз. Шу сабабли камроқ майдонга тушаётганларга имкон беришга қарор қилдим", - дейди Абрамов.
Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.

Комментарии