RU

Последние новости

15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  1 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  3 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  8 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6

Вадим Абрамов: “Бизлар – ватанпарвармиз, терма жамоа манфаати эса ҳамма нарсадан устун” Новости

Вадим Абрамов: “Бизлар – ватанпарвармиз, терма жамоа манфаати эса ҳамма нарсадан устун”

Бугун “Локомотив” иккинчи давра олдидан жамоага янги қўшилган футболчиларни таништирди.
Таништирув маросимида клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам иштирок этиб, журналистлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Вадим Карленовичга Осиё ўйинларига борадиган таркиб билан боғлиқ саволлар ҳам берилгани боис қуйидаги интервью юзага келди.

-   Вадим Карленович, маълумки сентябрь ойи ўрталарида Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамиз Инчонга жўнаб кетади. Бу мусобақада асосан 23 ёшгача бўлган футболчилар, шунингдек ёши катта уч нафар ўйинчи тўп тепиши мумкин. “Локомотив”дан ушбу мусобақага икки нафар ҳимоячи - Бобур Йўлдошев билан Салим Мустафоевнинг бориши кутилмоқда. Клубга таклиф этилган ҳимоячилар (Саҳоб Жўраев, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов) ўшаларнинг ўрнини ёпиш учун олиндими?
-   Биз кимни ўз таркибимизда кўришни хоҳлаган бўлсак, шу футболчиларни жамоага таклиф этдик. Агар жамоамиздан кимдир Осиё ўйинларига борадиган бўлса, бундан фақат хурсанд бўламиз.

-   Айтайлик, терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов ёши 23дан катта уч нафар футболчингизни ҳам олиб кетса, қандай йўл тутасиз? Масалан, Александр Гейнрих, Лутфулла Тўраев ва Ислом Тўхтахўжаевни.
-   Биласизми, баъзилар мен ҳақимда ёмон гапларни тарқатиб юрибди. Нима эмиш, мен “Локомотив”дан қайси футболчи терма жамоага чақирилса, ўзингни кўрсатма, яхши ўйнама деб айтаётган эмишман. Уммон билан ўртоқлик ўйинида Шавкат Муллажонов тўпни дарвозадан анча баландга тепиб юборганди, бунда ҳам мени айблашди. Ёки бўлмаса Жасур Ҳасановнинг ўйини қовушмаганда ҳам айбни менга тўнкашди. Футболчининг ризқи майдонда, у тўп тепиб пул топади. Шундай экан, мен қанақасига терма жамоада яхши ўйнама, клубда ўзингни кўрсат деб айтишим мумкин. Ахир бу душманлик-ку! Энди саволга келадиган бўлсак, терма жамоа бош мураббийи таркибга кимни олишни ўзи билади. Агар биздан ўйинчи оладиган бўлса, бундан хурсанд бўламиз. Олий лигада ҳар бир клубнинг мақсади юқори ўринлар учун курашиш билан бирга терма жамоага ҳам яхши футболчи тайёрлаб бериш бўлиши лозим.

-   Европа клубларида бу борада вазият сал бошқача. Осиё ўйинлари ФИФА тақвимидан ўрин олмагани боис Миржалол Қосимов легионерларни мусобақага олиб бормайди. Шундай экан, ёши 23дан катта уч нафар футболчи ҳам ўзимизнинг олий лигада ўйнаётган ўйинчилардан бўлади. Масалан, “Локомотив” ҳам ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган ҳолда терма жамоага ўйинчи бера олмаймиз дейиши мумкинми? Ваҳоланки, шундай дейишга ҳаққи бор.
-   Тўғри айтдингиз, шундай дейишга ҳаққимиз бор, лекин биз - ватанпарварлармиз! Қолаверса, Европадан фарқли ўлароқ менталитетимиз ҳам бошқача. Биз учун терма жамоа манфаати ҳар қандай клубнинг шахсий қизиқишларидан устун туради. Эътибор беринг, клубимиз шифокори, массажчиси, керак бўлса маъмури миллий терма жамоада ҳам фаолият олиб боради. Демак, “Локомотив” ЎФФ билан ҳамкорлик қиляпти дея оламиз. Бундан ташқари, футболчиларимиз терма жамоага чақирилмоқда.Терма жамоа Осиё ўйинларидан ғолиблик билан қайтадиган бўлса, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Фақат терма жамоа устози клубимиздан кимларни олиб кетиши борасида бизни хабардор қилиб қўйса бўлгани. Шундай ҳеч қандай савол юзага келмайди.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика