RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик" Новости

Вадим Абрамов: "Биз "Сўғдиёна"га ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмадик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Динамо" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Охирги дақиқаларда гол ўтказиб, мағлубиятга учраш аламли. Жамоа билан танишиб, камчиликларимизни кўриб олдик. Афсуски, мавжуд муаммолар бизга панд беришда давом этяпти. Йўқ жойдан гол уриб кетишди. Агар дуранг бўлганида, адолатли бўларди. Бироқ бир нарса, яъни биз юқтазган жамоа чемпионатда 2-ўринда бораётгани хурсанд қилади. Биз етарлича қаршилик кўрсатганимиз ҳам мени шод этди. Биз ҳеч бир жабҳада  "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмадик. 

- Жамоа бошқарувидаги биринчи ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мағлубиятдан қандай қилиб қониқишим мумкин? Қайтараман, рақиб чемпионат етакчиларидан бири эди. Фақат шу жиҳатгина тинчлантирди. Афсуски, регламент бўйича ўринбосарлар жамоамиз эртага ўйнайди. Олдингидек бўлганида, ўйин олдидан танишиб олардим. Эртага ўринбосарлар таркиби ўйинини кўрамиз. Камчиликларимизни билиб олдик, энди уни бартараф қилиш устида ишлаймиз.

- Вадим Карленович, сиз "Сўғдиёна" футболчиларини яхши биласиз. Айниқса, Жасур Ҳасановни. Ёрдамчингиз Ислом Шариповга бориб кўп нарсаларни уқтирди, бироқ жамоангиз унга қарши ҳеч нима қила олмади...

- Биласизми, футболимиз даражасидан ҳайратдаман. Шунча йилдан буён ўйнаб келаётган Жасур Ҳасанов ёшларни бемалол алдаб ўтиб кетмоқда. Бу сиз каби мени ҳам ажаблантиради. Буни футболчимизга тушунтиришга ҳаракат қилдик, ёрдамчим ҳам алоҳида бориб ҳаммасини уқтириб келди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика