RU

Последние новости

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  6 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Вадим Абрамов авлиёми ёки телба? Новости

Вадим Абрамов авлиёми ёки телба?

Вадим Абрамовнинг фаолиятини кузатганлар яхши билишадики, у сюрпризларни жуда ёқтиради.

Шу туфайли бошқалар учун кутилмаган қарорлар чиқаришдан чарчамайдиган мутахассис футболимиз учун йил ўйинига айланиши кутилаётган Саудия Арабистонига қарши баҳсда ҳам тарки одат қилолмади. 

Саудовская Аравия

Салман Аль-Фаридж - 25', Салман Аль-Фаридж - 33', Али Аль-Хасан - 52'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . Тур 10

15/06/2021, 23:00

0
:
3
Завершен

Узбекистан

Стадион: 6339 зрителей

45'
90'
25'  Салман Аль-Фаридж
33'  Салман Аль-Фаридж
41'  Абдуллах Утаиф
52'  Али Аль-Хасан
53'  Али Аль-Хасан (Сами Аль-Наджей)
64'  Салех Аль-Шехри (Фирас Аль-Бурайкан)
67'  Салман Аль-Фаридж
78'  Абдуррахман Гариб (Сауд Абдулхамид)
78'  Хассан Аль-Тамбакти (Mohammed Al-Khabrani)
90'  Фахад Аль-Муваллад
90'  Сауд Абдулхамид
90'  Султан Аль-Ганам
53'  Одилжон Хамробеков (Oybek Bozorov)
53'  Иброхимхалил Елдошев (Ikrom Alibaev)
53'  Вагиз Галиулин (Достонбек Хамдамов)
80'  Одил Ахмедов (Islom Tuhtahujaev)
80'  Достонбек Хамдамов (Ikramov Farrukh)
90'  Отабек Шукуров

Учрашув стартига қадар жуда ҳам оз фурсат қолди. Балки, сиз ҳам ўйин учун танланган таркибни кўриб ҳайрон қолгандирсиз.

Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов – 23. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 5. Рустам Ашурматов, 9. Одил Аҳмедов, 3. Ҳожиакбар Алижонов – 6. Одил Ҳамробеков, 7. Отабек Шукуров, 13. Олег Зотеев, 10. Жалолиддин Машарипов, 18. Вагиз Галиулин – 14. Элдор Шомуродов.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги таркибига назар солсак, мураббийнинг бир нечта оригинал қарорларига гувоҳ бўламиз.

1. Одил Аҳмедов ҳимояда 

Ҳа, асл амплуаси ярим ҳимоячи бўлган сардоримиз бугун мудофаа чизиғида ҳаракатланади. Абрамов наманганлик футболчини олдин ҳам бир неча бор ҳимояда ўйнатган ва бу қарорини ўзбек футболида биринчи пасни яхши даражада узата оладиган ҳимоячиларнинг йўқлиги билан изоҳлайди. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига қарши Тошкентда ўтган биринчи давра ўйинида ҳам Абрамов марказий ҳимояда Ашурматов - Аҳмедов тандемидан фойдаланган (ўшанда 3 та гол ўтказиб юборганмиз).

2. Олег Зотеев — вингер

Мухлислар фулбэк сифатида танийдиган Олег Зотеев сўнгги йилларда фақат ҳимоянинг чап қанотида ҳаракатланаётган эди. Аммо, Абрамов уни саудияликларга сюрприз қилиш учун тркибга жалб қилган экан. Унутганларнинг ёдига солмоқчимиз, самарқандлик ўйинчи футболга ярим ҳимоячи сифатида кириб келган. Вадим Карленович 2012 йилги Олимпиада саралашида ундан айнан шу позицияда фойдаланган эди.

Маълумот учун, Олег Зотеев жорий мавсум "Соннам" таркибида ярим ҳимоячи сифатида ҳаракатланаётган эди. Унинг ҳисобида 13 ўйинда биттадан гол ва голли узатма бор.

3. Машарипов...

Сўнгги 2 йилда Элдор Шомуродовнинг фаолиятида жуда катта прогресс кузатилди. Сурхондарёлик футболчи билан ўйин ва ҳужумдаги лидерлик масаласида талашиши мумкин бўлган ягона вакилимиз — Жалолиддин Машарипов. Хоразмлик футболчи ўзи ўйнайдиган клубларда ҳам, терма жамоада чап қанотнинг ҳақиқий соҳибига айланади. Уни бошқа позицияда тасаввур қила олмасдик, токи бугунги таркибимиз эълон қилингунига қадар. Абрамовнинг мазкур қарори нафақат бизга, балки Жалолиддиннинг ўзига ҳам сюрприз бўлгандир. Эвре Ренарни-ку айтмай қўя қоламан...

4. Галиулин яна асосий таркибда...

Миллий жамоанинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинганда "Нефтехимик" вакили фақат кўрик учун келган, Ар Риёдга олиб кетилмайди, деганлар етарлича эди. Йўқ, Абрамов уни энг асосий ўйин учун танлаган экан. Умид қиламизки, Вагиз мураббийнинг ишончини оқлайди.

Маълумот учун, Вагиз Галиулин терма жамоанинг асосий таркибида сўнгги бор бундан 9 йил олдин Қувайтга қарши баҳсда майдонга тушган эди.

P.s. Абрамовнинг юқоридаги қарорларини 3 соат олдин ҳам тасаввур қила олмасдик. Энг асосий баҳс учун бундай таваккал қилишга унча-мунча одамнинг жасорати етмайди. Халқимиз орасида маълум тоифадаги одамлар ҳақида шундай гап юради: Унинг телба ёки авлиёлигини фарқлаб бўлмайди. Умид қиламизки, Вадим Абрамов якунда авлиё бўлиб чиқади...

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: -68   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика