RU

Последние новости

09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  3 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  3 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  76 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади" Новости

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади"

Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Оғир ўйин бўлди, - дея ўз фикрини билдирди Вадим Карленович, - Об-ҳавони ўзингиз кўряпсиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Йигитларга шижоат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Иккинчи давра энди бошланди, секин-аста ҳаммаси ўз ишига тушиб кетади. Хоҳлардимки, Суперлига ўйинларига кўпроқ мухлис келса. Ўз майдонимизда тўп тепишни бошлаганимиздан сўнг мухлислар сони кўпроқ бўлади деб ўйлайман.

- Жасур Жалолиддинов захирада қолди ва ўйиннинг охирларида майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен таркибни асосан рақибга қараб танлайман. Футболда шундай: ҳаммага имкон бериш керак. Қолаверса Жасур Жалолиддинов анча ёш ва уни бирданига ҳамма ўйинга туширавериб қийнаб қўйиш керак эмас. Жасур ҳали кўп амалиётга эга бўлади.

- Авваллаги йиллари кўрганмизки, "Бунёдкор" айниқса куз ойларига келиб толиқиб қолади. Бу йил шундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Биласизми, бизда "Арманда ҳар доим вариант бўлади" деган гап юради. Шундай экан, мен ҳам бундай бўлмаслиги учун нимадир вариант ўйлаб топишга ҳаракат қиламан. Қани октябрь-ноябрь ойлари келаверсин-чи, кейин бу саволни ўйлаб кўрамиз.


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика