RU

Последние новости

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Вадим Абрамов: "Агар бундай вазиятда пенальти берилса, ҳар бир бурчак зарбасида 11 метрлик нуқта кўрсатилиши керак бўлади" Новости

Вадим Абрамов: "Агар бундай вазиятда пенальти берилса, ҳар бир бурчак зарбасида 11 метрлик нуқта кўрсатилиши керак бўлади"

Суперлига-2024 биринчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

–Ўйин ҳақида

– Ўйинни ўзингиз кўрдингиз, бунга ортиқча тўхталмоқчи эмасман. Бугунги ўйин менга ёқмади, жамоамни бугун таний олмай қолдим. Самарқанддан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислардан узр сўрайман. Ҳар бир жамоа рақиб берган имкониятдан келиб чиқиб ўйнайди. Демак, бугун бизга рақиб ўйнашга бермади. Бу мавсумнинг биринчи ўйини, кейинги учрашувларда яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

– Бугун икки хил "Динамо"ни кўрдик. Биринчи бўлимда жамоа ўзига ўхшамади, иккинчи таймда эса жамоангиз яхшироқ ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

– Ҳа, сиз тўғри айтдингиз. Айтганимдек, биринчи таймда жамоамни таний олмай қолдим. Биз қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик, аммо буни иложи бўлмади. Тинимсиз ҳимояланиш қийин бўлди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик ва ўйинни бироз яхшиладик. Бироқ, яна гол ўтказдик. Бундай голларни ўтказиш нормал ҳолат эмас. Футболчиларимиз бу каби оддий хатолар қилишлари нотўғри. Ҳисоб 2:1 эди, аммо кейин пенальти ва ВАР... Ўша вазиятни кўрдим. У ерда икки футболчи ўзаро курашга киришганди, ким биринчи рақибни ушлаб қолгани кўринмади. Ҳакамлар вазиятни якунини кўришди, холос. Тўғри, мен такрорий вазиятларни тўлиқ кўрмадим. Лекин ҳакам вазиятни ВАР орқали кўраётганда мен ҳам ўрнимдан турдим ва ВАРга қарадим. Тўп учиб келаётганда Душан курашда эди. Ҳакам пенальти қўйганидан сўнг, бунга нима сабаб бўлганини  сўрадим. Улар Шарофиддиновга ишора қилишди. Такрорий вазиятни тўлиқ кўриш керак. У ерда кураш кечганди. Агар бундай вазиятда пенальти берилса, ҳар бир бурчак зарбасида 11 метрлик нуқта кўрсатилиши керак бўлади

– "Навбаҳор" клубининг бу мавсумдаги имкониятларига қандай баҳо берасиз?

– Бу футбол. Биринчи турдан бу ҳақида гапириб бўлмайди. Ўз жамоамдан эса умуман кўнглим тўлмади, бунақа ёмон ўйин кўрсатишимизни кутмагандим. "Навбаҳор" ҳақида эса фикр билдира олмайман. Улар бизни мағлуб қилишган бўлишса, демак биздан кучлироқлар.

 Бугунги ўйинни ўтказиб юборган ўйинчиларингиз ҳақида гапирсангиз..

– Бразилиялик футболчимиз кутилмаганда жароҳат олди. Бу албатта баҳона эмас. Бизда етарли ўйинчилар бор. Бугун ўйинни қўлига олиши керак бўлган ўйинчиларни таний олмадим. Расмий ўйинлар барибир бошқа даражада эканлигини билиб олдик.

– "Динамо" иккинчи бўлимда ўзгаргани ҳақида гапириб ўтилди. Жамоалар ўйинни ўзгартириш учун танаффус талаб этилмоқда. Учрашув давомида ўйин услубини ўзгартиришга нима ҳалал беряпти?

– Биз ўзгариш қилдик. Схемани ўзгартирдик. Шу ҳолатда ҳам иккита гол ўтказдик. 2:1 ҳолатида ҳам умид бор эди. "Навбаҳор" эса бунга имконият бермади. Танаффусда шунчаки тактик ўзгариш қилгандик. Албатта, ўйин давомида ўзгартириш ҳам мумкин. Биз ўйин давомида шу мақсадда футболчиларни майдонга туширдик, аммо вазиятни ўнглашни уддалай олмадик.

– "Динамо" мавсум охирида жадвалнинг қайси қисмида бўлишини кутяпсиз?

– Бу мавсумдаги биринчи ўйин. Хулоса чиқаришга анча эрта. Кейинги даврада ўз майдонимизда "Навбаҳор"ни қабул қилганимизда бу саволни берсангиз, жавоб беришим мумкин. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика