RU

Последние новости

20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  12 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим" Новости

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 октябрь санасидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Яман ҳамда Сингапур термаларига қарши учрашувларга ҳозирлик олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини эндиликда тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бошқармоқда. Миллий жамоамиз бошқарувига иккинчи марта келган мутахассис ўтказилаётган ушбу йиғин, олдиндаги ўйинлар ҳақида ЎФА расмий сайтига гапириб берди:

- Миллий терма жамоани бошқариш, унга устозлик қилиш жуда масъулиятли вазифа. Шу боисдан илк кунданоқ жиддий иш жараёнини бошлаб юборганмиз. Мен 7 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган эдим. Ўшандан буён орадан анча вақт ўтди. Бу орада футбол ҳам, терма жамоага аъзо ўйинчилар ҳам, хатто мен ҳам ўзгардим.

Саралаш босқичини афсуски, терма жамоамиз муваффақиятли бошлай олмади. Йигитлар айни дамда юзага келган вазиятни жуда яхши тушуниб туришибди. Барча масъулиятни тўла ҳис этмоқда. Шу сабабдан мана олдимизда турган яқин 2 та ўйинда вазиятни яхши томонга ўзгартириб, муҳим ғалабаларни қўлга киритишга уринамиз. Зеро мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ҳамда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига йўл олиш имкониятини сақлаб қолиш учун олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонмасак бўлмайди, - деди мутахассис.

Рейтинг: +71   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика