RU

Последние новости

22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  0 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  42 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони Новости

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони

Теги :  UZREPORTTV
«УзРепорт ТВ» телеканали УЕФА талабига кўра, Евро-2016 учрашувларининг ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали тўғридан-тўғри трансляцияларини вақтинча тўхтатиб турилишини эълон қилди.

Телеканал техник ходимлари тез орада географик чеклов тизимини ишга тушириши кутилмоқда. Бу чеклов ишга тушганидан сўнг юртимиздаги футбол мухлислари Евро-2016 учрашувларини Ямал 401 сунъий йўлодоши орқали “УзРепорт ТВ” телеканалида томоша қилишда давом этишлари мумкин бўлади. 

УЕФА томонидан бундай талаб қўйилишининг сабаби, сунъий йўлдош сигнали Ўзбекистон ҳудудидан ташқари яна қўшни давлатлар ва бошқа хорижий давлатлар ҳудудларини ҳам қамраб олаётганлиги бўлди. Маълум бўлишича, УЕФА томонидан бундай чоралар Тожикистон ва Туркманистон телеканалларига нисбатан ҳам қўлланилган.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали Евро-2016 мусобақаларини томоша қилаётган мухлислар футбол ўйинларини эртаси куни соат 17:00да такрорий эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «УзРепорт ТВ» телеканалини кабел телевидениеси (ЎКТ), шунингдек, “UzDigital TV”, «Stars TV», «IPTV» абонентлари ҳамда www.медиабай.тв Интернет-ресурси фойдаланувчилари томоша қилиш имконига эгалар.

Бундан ташқари, Евро-2016 учрашувларини қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш ҳам мумкин: “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК), “Мулоқот ТВ” (Қўқон), “Рухсор ТВ”, “Марғилон ТВ” (Марғилон), “Жиззах ТВ” (Жиззах), СТВ (Самарқанд), “Истиқлол ТВ” (Бухоро), “Насаф ТВ” (Қарши), “Ишонч ТВ” (Термиз), “Элликқалъа ТВ” (Қорақалпоғистон).

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика