RU

Последние новости

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  1 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  14 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  52 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

“УзДонгЖу” футбол қоидалари бўйича семинар ўтказди Новости

“УзДонгЖу” футбол қоидалари бўйича семинар ўтказди

Биринчи лига иштирокчиси Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа бу йил кишки мавсумлар оралиғида ўз қароргоҳида йиғин ўтказишдан ташқари маълум муддат Тошкентда ҳам ҳозирлик кўрди. ПФЛ Кубогида иштирок этди. Айни дамда эса ўз қароргоҳида эканлигини айтиш лозим.

“Бўёқчилар” қишки йиғин чоғида селекцияга алоҳида эътибор қаратди ва ўз сафига биринчи лига тоифасида тажрабали бўлган ўйинчиларни қўшиб олди.



Янги мавсум олдидан жамоа профессионалларча иш тутган холда, футбол қоидалари бўйича семинар ташкил этди. Уни андижонлик ҳакам Акмал Раҳимов олиб борди. Ўз вақтида Малайзида, ОФК штаб-квартирасида бўлиб маҳоратини оширган Раҳимов “УзДонгЖу” футболчиларига футболдаги қоидалар ҳақида маъруза ўқиди бу борада етарли тушунча беришга харакат қилди.



Унда Нозим Муллаохунов ва Абдурашид Исмоилов бошқарувидаги жамоанинг барча футболчилари иштирок этди ва футболдаги янги кашф этилаётган қоидалардан бохабар бўлди. Бу каби семинарлар мавсум давомида футболчиларга асқотиши тайин.



Албатта бугунги кунда биринчи лиганинг кўплаб жамоалари чемпионатда иштирок этиши қийин бўлиб турган бир пайтда “УзДонгЖу”нинг бундай семинар ташкил этгани таҳсинга лойиқдир.

Айтганча “УзДонгЖу” бу йил “Joma” либосларидан фойдаланишни маъқул кўрди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика