RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

«УзДонгЖу» чемпионат олдидан раҳбарият билан учрашди Новости

«УзДонгЖу» чемпионат олдидан раҳбарият билан учрашди

Бугун мамлакатимизда биринчи лига ўйинлари старт олади. Шу боис 3 апрель куни «УзДонгЖу» ФК қароргоҳида раҳбарият ва футболчилар ўртасида мавсум олдидан ўзига хос учрашув бўлиб ўтди.
Унда клуб президенти Зулунов Зафаржон Аҳмедович, клуб директори Латипов Сардорбек Абдумаликович, менежер Азизбек Сулаймонов, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Насибулло Мадраҳимов ҳамда клуб мураббийлари ва футболчилари иштирок этди
 


Тадбир бошида жамоа президенти Зулунов Зафаржон Аҳмедович сўзга чиқиб жамоанинг барча аъзоларини кириб келаётган янги мавсум билан қутлаб, бўлажак чемпионатда жамоага омад тилаган холда, ҳар бир ўйинда майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушиш кераклигини аълоҳида таъкидлади. Бунинг учун клуб президенти жамоага барча шароитларни яратиб беришини айтиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбати футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори берилди. Насибулло Мадраҳимов ҳам бўлажак расмий баҳсларда футболчиларга омад тилаб, жамоа таркиби асосан маҳаллий ва шу билан бирга мактаб-интернатидан етишиб чиқаётган кўплаб ёш футболчилардан иборат эканлигидан хурсандлигини айтиб ўтди.
 


Жорий мавсум олдидан клубнинг янги аъзоси ва сардори этиб тайинланган Бекзод Ғозиев ҳам футболчилар номидан яратилаётган шароитлар учун жамоа рахбариятига миннатдорчилик билдириб, чемпионат давомида мазмунли ва ижобий натижалар билан мухлис ва мутахассисларни хурсанд килиш учун бор кучни ишга солишини билдирди.
Шундан сўнг жамоага янги кушилган футболчилар таништирилди ва уларнинг жорий мавсумда нечанчи рақамли либосда ўйнаши маълум қилинди. Тақдимот маросимининг одатига кўра, футболчиларга рақамли либосларни тақдим этиб бу борада маълумот берилди.



Унга кўра “Косонсой”дан таклиф этилган 25 ёшли ҳимоячи Сардор Асқаров – 3. “Андижон” сафидан келиб қўшилган Дилмурод Маҳмудов – 4. Андижон футболи учун бегона бўлмаган ва маҳаллий мухлисларга яхши таниш бўлган 26 ёшли ҳимоячи Мақсуд Ҳайитов – 5. Бунгача “Андижон” сафида ўйнаб маҳоратини оширган ва биринчи лига тоифасида тажрибали ўйинчилар ҳисбланган Бекзод Ғозиев – 7. Алишер Тўхтасинов – 8. Ўтган мавсум биринчи лигада “Шўртан” шарафини ҳимоя қилган қўқонлик ҳужумчи Ислом Каримов- 10. Ҳамда андижонлик ҳужумчи Акмал Жўрабоевни бу йилги мавсум 12-ракамли либосда майдонга тушишлари маълум бўлди.



Тадбир сўнггида футболчилар ва раҳбарият эсталик учун суратга тушишди. Шу тариқа ўзига хос анжуман якунига етди. Бугун “УзДонгЖу” чемпионатни сафарда “Чуст-Пахтакор”га қарши ўйин билан бошлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика