RU

Последние новости

20:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Олд Траффорд"да куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 20:08Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 0:2 (матнли трансляция)  37 20:07"Ювентус" — "Салернитана". Влахович ва Кин асосий таркибда  0 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1 19:15Корея К2-лигаси. "Сеонгнам" сафарда камбэк қайд этди, Икром Алибоев эса...  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" — "Андижон" 0:2 (Матнли трансляция)  28 19:00ҚПЛ. Йўлдошев ва "Қайрат" "Женис" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:22"Сўғдиёна" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  4 18:18"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  10 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  14 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  10 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  8 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди Новости

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувида қизил карточка олган Усмонали Усмоналиeв вазиятга ойдинлик киритди.

- Муҳаммадкарим билан ёшликдан катта бўлганмиз, уч йил битта жамоада тўп сурдик. Оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик. Оилавий борди-келдимиз бор. Қисқаси, у билан ака-укадек яқинмиз, қалинмиз. Учрашувдан аввал ҳам Тоиров билан анча суҳбатлашдик, ҳазиллашдик.

Голимиз ВАРда текширилаётганда Муҳаммадкарим билан ҳазиллашдик. Бошқа жиддий гап йўқ. Вазиятни чуқурлаштириш, муаммо излаш, ваҳима кўтариш шарт эмас. Агар ўша ҳазилим учун қизил карточка кўрсатилишини билганимда Муҳаммадкаримни олдига умуман яқинлашмасдим. Хўп, мен четлатилдим, вазиятни қўрқинчли қилиб кўрсатиш, Тоировни йиқитиб, уни ётган жойида тепиш шарт эмас. Ҳакам чўнтагидан карточка чиқарди, фикридан қайтмайди. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди, инсонийлик иккинчи “планга” тушди, эътироз йўқ, аммо яна қайтараман, вазиятни ваҳимали кўрсатишга ҳаракат қилиш нотўғри.

Тоиров ўша вақтда ҳакамга қизил карточка кўрсатманг демоқчи эди, улгурмай қолди, чунки уни йиқитишди. Бунинг учун ўзи мендан узр сўради. Аслида мени хафа қилгани бошқа нарса, ҳисоб тенглашгунига қадар ўйиндаги устунлик биз томонга ўтаётган эди, майдондан четлатилганимдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Шуниси алам қилди. Четлатилганимдан сўнг кийим алмаштириш хонасига йўл олдим, танаффусга қадар ўйин биз учун тескари кўриниш олди. Шундан кейин четлатилганим жиддий тарзда алам қилди. Ўзимни ҳаммасига айбдорлик ҳисси қамраб олди. Эҳтиётсизлигим учун мухлислар ва мураббийлар штабидан узр сўрайман!

Рейтинг: +17   

Комментарии

+11   
11 мар 08:43:01
Samatov
FARHOD BEKMUROTOV GNIDA ISQIRTNI ISHINI QILDI
+9   
11 мар 09:22:18
safo78
Хаммаси бир булди-ю,Бекмуротовни килиги утиб тушди.
Ута кетган худбинлик.
+9   
11 мар 09:07:04
Мирзаев А.
Ответ на комментарий пользователя Muhsin 1986
Узбек футболи айнан шунака
Майли хазил қилди хам дейлик, Бекмуротов дегани нега Тоировни уриб йиқитади ва ётган жойида тепади, Тоиров Андижонни ЧМОсими ?
+7   
11 мар 09:35:36
SO'G'DIYONA Jizzax
8 номер кутми у хезалак. Уйининг чикмай заменада чиригур. Тоиров хакамга нимадур тушунтирмокчи булди манимча бу келиб хотинлани ишини килди. Хазиллашиб тепганлиги шундогам билиниб турибди. Чиндан тепганда кукракдан келиб йикитишам шартмас эди узи ухлаб коларди. 8 деги ичини курум босган искирт экан. Узи сарик одамладан яхшилик чикмаган чикмайдиям.
+7   
11 мар 08:42:02
Xojiakbar
Бу вазиятда ўртоги хам хазиллашиб тепиб қизил олиб чиқиб кетиш керак эди. Инсонийлик ва футбол қоидалари мувозанати бузилмасди шунда.
+6   
11 мар 09:02:43
Sardor Hamidov
Farhod yiqilganidan keyin bira toʼla boʼgʼib oʼldirib ham qoʼymadida. Qizildan tashqari bir umrga qamatib ham yuborardi Usmonalini. Lokomotivda ham Andijonda ham oʼzi bir narsani qoyil qilmagan oʼyinchi edi, yoʼq obroʻsini ham toʼkib boʼldi. Anu yiqilgan bola ham Charli chaplinga oʼxshab yotvolib roʼl oʼynamay hakam aytsa boʼlardi. Fikrini oʼzgartirolmasa ham futbolda hurmati boʼlardi ozgina.
+5   
11 мар 08:37:34
Kahramon
ф. Бекмуродов футболни ташлаб театирга ишга кирвоса бўларкан ха эркак эркак
+4   
11 мар 10:38:35
Asqarov Tursunboy
Бу холатда Усмонали хам айбдор у́йин вактида шунака хазил килиши керак эмас эди Бекмуродовники ошиб тушди хакам кизил Бериб бу́лгандан кейин Нима киласан Тохировни йикил деб туртиб йикитиб камига тепибам ку́йди
+3   
11 мар 09:04:47
Soccerland777
Arablarga master class!
+2   
11 мар 08:42:05
Фк Аsaka
Нима болганда хам болар иш болди сабр Усмонали Бекмуродов ростданам вазиятни бортирворди.олдин Араб Форс футболчилари шунака килса асабимиз бузиларди узимизда хам боракан бунака футболчилар
+1   
11 мар 13:27:55
LDA
Qizil kartochka bo'yicha gap-so'z bo'lishi mumkin emas. Lekin, Bekmurotovning qiligi ham erkaklik or-nomusi va sport tamoyillariga umuman zid!
+1   
11 мар 12:06:01
Сайдулло Азамов
Тугри булди Анжон пролигага тушганда биринчи кочганлардан шу исмонали
+1   
11 мар 08:45:51
Buran Urazmatov
Шунча одам томоша қилаяпти хазиллашганмиш. Уйингда хазиллашмайсанми дўстинг бўлса, шунча қиганимни кўттингга тиқдииииинг.
+1   
11 мар 08:44:55
Buran Urazmatov
Шунча одам томоша қилаяпти хазиллашганмиш. Уйингда хазиллашмайсанми дўстинг бўлса, шунча қиганимни кўттингга тиқдииииинг.
+1   
11 мар 08:44:49
Bratan Israilov
Усмон аслида Анжан мухлисларини назаридан қоган хазилингни ўзини қалдирғочларинга қил бизгамас
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика