RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  141 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Усмон Тошев: “Андижон” олий лигага биринчи ўрин билан чиқмоқчи” Новости

Усмон Тошев: “Андижон” олий лигага биринчи ўрин билан чиқмоқчи”

“Андижон”нинг янги футболчиларини таништирув маросими асносида жамоа бош мураббийи Усмон Тошев айрим саволларга жавоб берди.

- Давралар оралиғидаги ўқув-йиғин машғулотларини асосан ўз қароргоҳимизда ўтказдик. Режага кўра, пойтахтга боришимиз ҳам лозим эди. У ерда кўпроқ олий лига клубларига қарши назорат учрашувини ташкил этишни ўйлагандик. Бироқ айрим сабабларга кўра, спарринг-рақиб топилмади. Шу боис Андижонда шуғулландик. Бу орада “Қўқон-1912”, “Нефтчи” ёшлари ва биринчи лига жамоалари бўлмиш “УзДонгЖу” ва “Норин”га қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушдик. Қўл остимиздаги йигитларнинг имкониятларини кўздан кечирдик. Ўйинимизни шакллантиришга харакат қилдик. Эътибор берган бўлсангиз, селекция жараёнини бошқаларга нисбатан фаол тарзда ўтказдик. Тажрибали ва иқтидорли ўйинчиларни таклиф этдик. Энди улардан умидимиз катта.  

- Раҳбарият томонидан жамоани олий лигага қайтариш вазифаси қўйилган. Бу йўлда барчамиз бирлашсак, мақсадга мувофиқ бўларди деб ҳисоблайман. Мураббийлар, футболчилар, раҳбарият ва мухлислар. Раҳбарият томонидан керакли шароитлар яратиб берилса, мухлислардан қизғин қўллаб-қувватлаш бўлса бизнинг ҳам мазмунли ўйин ва керакли натижа қай этишимиз осонроқ кечарди. Биз олий лигага биринчи ўринни эгаллаган холда чиқмоқчимиз. Тўғри, иккинчи ўринни олсак ҳам плей-офф орқали чиқса бўлади. Лекин биз максимал натижа учун курашамиз. Менимча ҳозирги кундаги шароитимиз ва таркибдаги футболчиларни олий айтадиган бўлсам, бемалол олий лига жамоалари билан таққосласак бўлади.

- Мусобақа қонун-қоидаларига кўра, 25 нафар футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказа олишимиз мумкин. Шу боис кўп ёшларни ҳозир таркибга жалб этиш мавриди эмас. Насиб қилса келаси йил, олий лигада иштирок этсак, маҳаллий ёшларга эътибор янада кучайтирилади. Андижон вилояти иккинчи лигаси ўйинлари бўлиб ўтаётганидан хабарим бор. Айнан шу учрашувлар орқали иқтидорларни кўздан кечириб борамиз.  

- Акмал Холматов тажрибали футболчи саналади. Унинг маҳоратига шубҳа йўқ. Бунгача кучли жамоалар шарафини ҳимоя қилган ва таниқли мутахассислар билан бирга ишлаган. Унда плеймейкерлик хусусияти ҳам мужассам. Шунингдек қанот ярим ҳимоясида ҳам фаол ўйин кўрсатади. Холматовнинг бой тажрибаси ёшларга ҳам асқотади деган умидда таклиф этганмиз. Бизда нафақат Акмал балки бошқа яна тажрибали ўйинчилар бор. Улар ҳам ўз ортидан бошқаларни эргаштира олади.

- Бошланғич таркиб борасида ҳозирча бир тўхтамга келиб улгурмадик. Истардимки, иҳтиёримиздаги 25 нафар футболчи доимо ўйинга тайёр холатда бўлишини. “Янгиер” билан баҳсга қадар яна 2-3 марта машғулот ўтказамиз. Шундан сўнг бу борада бир қарорга келинади - дейди Усмон Қудратович.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика