Усмон Тошев - «Андижон» бош мураббийи
13 июн 2017 13:52
Новости
Усмон Тошев - «Андижон» бош мураббийи
Бугун тушликдан сўнг «Андижон» футбол клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Бундан кўзланган мақсад, янги бош мураббийни жамоа аъзолари ва ишқибозларга таништириш эди.
Йиғилишни вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Озодбек Саидов ўтказди ва «Андижон»нинг янги бош мураббийи сифатида Усмон Тошевни расман таништирди.
Кўпчиликка яхши маълумки, бухоролик мутахассис илгари олий лигада «Бухоро», «Шўртан» ва «Насаф» сингари жамоаларда ишлаган. Усмон Қудратович олдига раҳбарият томонидан жамоа ўйинини янада кучайтириш ва ижобий натижалар қайд этиш орқали олий лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Ўз навбатида 52 ёшли мураббий ҳам мақсадга эришиш учун астойдил ишлашини билдириб ўтди.
«Андижон» матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии