RU

Последние новости

Уругвай ТЖ бош мураббийи билан бирга 400 нафар ассоциация аъзоси истеъфога чиқарилди Новости

Уругвай ТЖ бош мураббийи билан бирга 400 нафар ассоциация аъзоси истеъфога чиқарилди

Уругвай футбол ассоциацияси (AUF) коронавирус пандемияси туфайли мамлакатдаги инқирознинг олдини олиш мақсадида чоралар кўришни бошлади.

AUF ташкилотнинг деярли деярли барча ходимларини, шу жумладан, Уругвай миллий жамоаси устози Оскар Табаресни бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ассоциациянинг 400 нафар аъзоси ўз ишидан айрилган.

“Соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз ва ташкилотимизнинг ҳар қандай фаолияти тўхтатиб қўйилганлиги туфайли, биз ассоциациямизнинг келажагини ўйлаш мақсадида қатъий қарорларни қабул қилишга мажбурмиз. Тез орада тўп яна майдонга қайтади”, дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Уругвайда 13 март куни барча даражадаги футбол мусобақалари тўхтатиб қўйилган эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика