RU

Последние новости

17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади Новости

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади

Мундиаллар ўйинлар тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугун дастлабки чорак финалчилар жуфтлиги маълум бўлди.

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи ғолиби Колумбия терма жамоаси "D" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби Уругвай билан чорак финал чиптаси учун баҳс олиб боришди.


Луис Суарезсиз қолиб кетган Уругвай жамоаси Колумбияга қарши ўйинда қийналиб қолиши аниқ эди. Лекин ҳеч ким Уругвайни бу қадар чорасиз бўлиб қолишини тахмин қилмаганди.

Учрашувни фаоллик билан бошлаган колумбияликлар дастлабки 10 дақиқада рақибларини тўп ортидан югиртиришга эришишди. Биринчи бўлимнинг ярмини тўп қидириш билан ўтказган уругвайликлар бўлим ўрталарига келиб бироз толиқиб қолишди шекилли, деярли ҳужумга ўтишмади.

Учрашувнинг 28-дақиқасига келиб мундиал кашфиёти Хамес Родригезнинг ўзининг чиройли зарбаси эвазига Колумбияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиндаги устунлик ҳисобда акс этди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг Уругвай вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилди, лекин шу куни Кавани, Форлан ва бошқа бир қатор футболчилар ҳам жамоасининг ҳужумларини самарали тарзда якунлай олишмади.

Иккинчи тайм ҳам биринчиси сингари бошланди. Асосан колумбиялар фаоллиги остида бошланган иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Хамес Родригез жамоасининг ва ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Армеро ва Куадрадо ижросида ташкил этилган ҳужумни, Хамес Родригез самарали якунлади ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:0.

Уругвай ўйин сўнггиларига келиб ҳужумлар ташкил этди, аммо уларнинг барча уринишлари Оспина учун оддий "ўлжа"га айланди.  Колумбия посбони шу куни бир қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирди ва Колумбиянинг ишончли ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.


Колумбия терма жамоаси чорак финалда мундиал мезбонлари Бразилия термаси билан беллашади.

Уругвай жамоаси эса яқиндагина ўз юртига сургун қилинган Луис Суарез ортидан самолётга чипта олди ва мундиални тарк этди.


ЖЧ-2014. Нимчорак финал ўйини.

Колумбия - Уругвай 2:0
29 июнь. 01:00

Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)

Ёрдамчи ҳакамлар
: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)

Захира ҳаками
: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Голлар
: Хамес Родригез (28, 50).

Колумбия: Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро, Агиляр, К. Санчес, Куадрадо (Гуарин, 81), Хамес (Рамос, 85), Дж. Мартинес, Гутьеррес (Мехия, 68).

Уругвай:  Муслера, М.Перейра, Годин, Хименес, М. Касерес, А. Перейра (Г. Рамирес, 53), А. Гонсалес (Эрнандес, 67), Аревало, К. Родригес, Кавани, Форлан (Стуани, 53).

Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Лугано (77), Армеро (78).


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика