RU

Последние новости

22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  0 22:00РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  55 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  1 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  0 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  2 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3

УРУГВАЙ - АНГЛИЯ 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

УРУГВАЙ - АНГЛИЯ 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бразилиядаги мундиал доирасидаги Уругвай - Англия учрашуви матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 2-тур
Уругвай – Англия 2:1
Сан-Паулу. “Арена Коринтианс” стадиони.
Бош ҳакам:
Карлос Веласко (Испания)
Ёрдамчи ҳакамлар: Роберто Алонсо Фернандез (Испания), Хуан Юсте (Испания).
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)

ГОЛЛАР: Луис Суарес 38, 85 - Уэйн Руни 75

Уругвай: Муслера, Хименес, Годин, Касерес, А. Перейра, Аревало Риос, Лодейро (Стуани, 66), Гонсалез, К. Родригес, Суарес (Коатес, 87), Кавани

Англия: Харт, Г. Жонсон, Ягиелка, Кэйхилл, Бэйнс, Жеррард, Хендерсон (Ламберт, 89), Уэлбек, Руни, Стерлинг (Баркли, 63), Старриж

Огоҳлантиришлар: Годин 9 - Жеррард 68
 

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

Ғолиб жамоа мухлисларини табриклаймиз. Англия мухлисларига эса сабр тилаймиз. Бугун мағлуб бўлдингиз лекин эртага албатта ғалаба сизники бўлади!

90+5. Ўйин тугади. Уругвай ғалаба қозонди. Англия деярли уйга қайтади. Луис Суарес Уругвайга ғалаба келтирди.

90+5. Бурчак тўпи, Жо Харт жарима майдони ичида! Кэхиллнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

90+4. Англия гол урса урди бўлмаса гуд бай!

90+3.
Уругвай ўз дарвозаси олдига поезд қўйиб олди, бунга ҳаққи йўқми? Бор албатта

90+2. Хожсон ўрнига ўтириб олди, тўғри самалётда ўтириб кетилади... шунга тайёргарлик, Табарес эса турибди, ҳам кўп ўйинларни туриб кузатса керак

90.
Ўйинга five (5) дақиқа қўшиб берилди, Англия бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда

89. Ўзгариш. Англия.
Хендерсон ўрнига Ламберт тушди

87. Ўзгариш. Уругвай.
Суарес ўрнига Коатес тушди

87.
Жеррарднинг пасидан сўнг Муслера тўпни эгаллаб олди

87.
Ундан олдин Суарес шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Бугун бошқа майдонга тушмайди.

87.
Англия жарима тўпини тепади.

85. Муслера тўпни олдинга тепиб берди, тўп рақиб жарима майдони ёнидаги Суаресга бориб тушди, унинг чап оёғи билан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетди - 2:1.

84. ГООООООООООООООООООЛ. ЛУИС СУАРЕС, ЛУИС СУАРЕС, ЛУИС СУАРЕС!!!! Бу қанақа одам ўзи?!

83. Иккала жамоани ҳам дуранг қониқтирмайди, ғалаба керак. Ким ютаркин?

81.
Йўқ Уругвай ҳам ухламаган экан, уларнинг ҳужумлари ҳам хавфли чиқмоқда. 

77. Старриж рақиб жарима майдони ичида йиқилди, пенальти йўқ. Яна Старриж унинг зарбасини Муслера қайтарди! Мана Англия уйғонди.


76.
Майли ўйин қизиқарли бўлса бўлди

75. Глен Жонсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Уэйн Руни дарвозабон қаршисида қолиб дарвозага гол урди ва каминани музқаймоққа туширди - 1:1.



75. РРРРРРРРРРУУУУУУУУУУНННННИИИИИИИИИ! Музқаймоқ !!!!!! ГОООООООООООООЛ! 1:1

74.
Старрижнинг зарбаси худди карнайчининг ғижжак чалишига ўхшаб кетди, жуда нўноқ зарба

72.
Англия тўпни ўзида кўпроқ эгаллаб турибди: 62:38. лекин буни ҳисобга ҳеч қандай алоқаси йўқ

71.
Руни Аревало Риосга нисбатан қўпол ўйнади, Руни қизил олса демадим гол урса дедим

70.
Ухлашга кетаётганлар яхши ётиб туринглар

70. Ўзгариш. Англия.
Уэлбек ўрнига ўрнига Лаллана тушди

70.
Англиялик футболчиларни руҳлантириб юбориш керакми дейман. Бугун Руни гол урса эртага СА чиларга биттадан музқаймоқ мандан)

67. Огоҳлантириш. Англия.
Стивен Жеррард

66. Ўзгариш. Уругвай. Лодейро ўрнига Стуани тушди

64.
Англия мағлуб бўлмоқда, ЖЧдан чиқиб кетишга яқинлар, ҳимоячилар эса тўпни бир бирларига оширишмоқда, бунақада гол уриб бўлмайдию

64. Ўзгариш. Англия.
Стерлинг ўрнига Баркли тушди

62.
Уругвайда Диего Лугано, Вальтер Гаргано ва Мартин Касерес. Англияда Раҳим Стерлинг.  Шу футболчилар бугун саиқ карточка олишса кейинги ўйинни ўтказиб юборишади

61. Шифокорлар унга ёрдам беришди, шукурки унга ҳеч нима бўлмади. Қойил, мана ватанпарварлик! Перейра шифокорлар уни алмаштириш ҳақида мураббийларга айтишди, футболчи эса қанақасига мен ўйнайман деб туриб олди, икки марта такрорлади шу ҳаракатни!



60. ЭҲҲҲҲҲҲҲ! Алваро Перейранинг аҳволи жуда ёмон! Стерлинг тиззаси билан футболчининг юзига зарба бериб юборди, у бир неча сония қимирлай олмади!

59.
Стерлинг рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам бунга аҳамият бермади.

59.
Стадионга келган мухлислар ўзларини таблода кўриб қолиб шайтонлаб қолишмоқда...

58.
Хендерсон чап қанотдан тўпни дарвозага йўллади, посбон ўз ўрнида

54.
Уэлбек Муслера билан тўқнашиб кетди, ҳакам Уэлбек билан яхшилаб гаплашиб қўйди. Денни бошқа қилмайман деди шекилли

53. РУУУУУУУУУУУНИИИИИИ! 9 метрлардан берилган кучли ва аниқ зарбадан сўнг Муслера тўпни қайтарди!


50. КАВАНИИИИИИИИ! Ҳозир гол бўлганида Англия ортга чипта олаверса бўларди. Бирга бир вазиятдан ноаниқ зарба берди

48. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Суарес бурчакдан гол уриши мумкин эди, Хартнинг нотўғри жой танлаши натижасида дарвозага йўлланган зарба хавфли кўриниш олди. Жо қийинчилик билан тўпни қайтарди!

47. Бир гап айтайми, мана шу расмдагилардан ўзимизни ўзбек қизлари миллион марта чиройли. Шу гапга қўшиладиганлар борми, қани бир бақирворила)

46. Иккинчи бўлим бошланиб кетди. Ҳазил ҳазил билан ўйин давом этади. Англия вазиятни ўнгламаса гуд бай Ингланд бўлади)

Англиялик футбол мухлисалари, энди келин боладан балога қоламан) (ҳали келин бола йўқ)



Кеча мухлисларимиз бир ишни қилмаганимизга бизга танбеҳ беришибни хатони тўғрилаймиз ҳозир.

45+1. HALF TIME, зўраканей инглизча)) танаффус бироз дам оламиз. Мени кутгил ва мен қайтарман дейишармиди кетиб қолманглар

45. Дастлабки бўлимга one minute қўшилди, инглизчада гапирвордимми?

44.
Суарес гол урганидан сўнг терма жамоа шифокорини ёнига бориб уни барчага кўрсатди, ЖЧдан олдин операция қилинган футболчини оёққа турғазган киши шу бўлади

43. Англия мағлуб бўлмоқда... инглизлар билан ҳам хайрлашамизми? Шошмайликчи

41.
Руни бурчак тўпи ишлаб олди. Унинг ўзи бурчак тўпини амалга оширди, кўк кийимдаги уругвайликлар тўпни қайтаришди.

39. ЗАРБААААА! Старриж! Яқин бурчакка берилган зарбадан сўнг Муслера тўпни қайтарди!

38. Эдинсон Кавани томонидан оширилган нозик пасни Суарес боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.



38. ГУУУУУОООООООООООООЛ! ЛУИС СУАРЕСССССССССС!

38.
Бу орада ҳеч ким гол урмаган деб умид қиламиз. Ҳозирга қадар иккала жамоа 4тадан ноаниқ зарба беришди

37.
Ҳа йўқ, ҳаммаси жойида тасвир қайтди)

36. Телевизоримиз ўйинни кўрсатмай қолди...

34.
Оскар Табарес ўйиндан қониқмаяпти, нималарнидир ўзига ўзи гапириб юрибди

33.
Даниэль Старриж терма жамоасининг охирги тўрт учрашувида 3та гол урган.

32.
Жеррард Кристиан Родригесни йиқитди, энди Суарес жарима тўпини тепди. Уэлбек тўпни қайтарди

31.
Шарҳ ёзаётганда бошқа нарсаларга чалғиш яхши эмас экан. Буни ҳисобга оламиз.

30.
БААААМ! Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Руни эди бу. Жеррарднинг пасидан сўнг Уэйн яқин масофадн боши билан тўпни дарвозага йўллади,



28. Годин! Сариқ карточкаси бор бўлатуриб Старрижни йиқитди, ҳакам аяди. Англия жарима тўпини амалга оширди, Жеррарднинг пасини ҳимоячилар қайтаришди

27.
Уэлбек олдинга ўтди, бироқ ҳимоячилар унга имкон қолдиришмади, битта қўшним бор У Элбек кўчасида туради

26.
Иккала жамоа таваккал қилмаяпти, мағлубият жуда ҳам ёмон натижа бўлишини айтдик

23. Уругвай бурчак тўпи тепади. КАВАНИИИИИИИИИИИИ! Суареснинг ерлатиб оширган тўпини Кавани дарвозага йўллади, ноаниқ!

23.
Суарес яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

22. Кэхилл! Қўпол хато сал қолса рақиб гол уриши мумкин эди

20.
Суарес жароҳат туфайлими бошқа сабаб биланми, "Ливерпул"даги ўйинини кўрсата олмаяпти

18. Руни учун бугунги ўйин ЖЧдаги 10-баҳс ҳисобланади. Аввалги тўққизта учрашувда у гол урмаган.

17.
Старрижнинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлган соқол қўйган Алваро Перейра шерикларига далда бермоқда

16.
Матнли трансляция бироз кеч бошланганига сабабчи инсонларга саломлар. Улар йўл четида туришади, қўлларига қизил тайёқ.

15. ЗАРБААААААА! Кристиан Родригессссссс! Чап оёғи билан жарима майдони ичидан йўлланган зарба хавфли лекин бироз ноаниқ чиқди

14.
Акбар Тўраев билан бундан олдинги баҳсни томоша қилдик, Толибжон Қосимов эса матнли трансляция билан овора бўлди. Толибжонга ҳайкал қўйиш керак аслида.

14.
Ким нима деб ўйлайди Суарес бугун гол урадими?

12.
Бизни тушунган ва раҳмат айтган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Бизни кузатишда давом этинг, ётиб олиб футбол кўришлар олдинда))

9. РУНИИИИИИИИИИИИ! Унинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, 20 сантиметр ноаниқ бўлди зарба!

9. Огоҳлантириш.
Уругвай. Диего Годин тўпни қўли билан ўйнагани учун, бу волебол эмас

8. Бундан олдинги ўйинни кўрганлар бўлса ивуарлик Серей Ди мадҳия айтилаётган вақтда хўнграб йиғлаганди. Маълум бўлишича бугун унинг отаси оламдан ўтган экан...

7.
Жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди, диққат қилинг майдон марказида икки футболчи тўп учун курашишди: Суарес ва Жеррард! Унда Луис ғолиб бўлди

7. Стерлинг ўтган ўйинда бўлгани каби ўз дриблингларини ишга солишни бошлади, болакай. Маладес!

6.
Бугун Испания терма жамоаси мухлисларининг кайфиятлари яхши эмас, шу ёки бошқа сабаб туфайли кайфият ёмон бўлса хафа бўлманг ғалаба ва зафарлар олдинда!

5.
Илк дақиқаларда дарвозабонлар хатога йўл қўйишди.

5. Хавфли вазият! СУАРЕССССССС! Бурчакдан йўлланган зарбани Харт баъзўр қайтарди

4.
Баҳсни томоша қилиш учун Златан Ибрагимович келган, камералар уни кўрсатишди.

3. Бир нарса айтайми? Бугун мағлуб бўлган жамоа Испаниянинг аҳволига тушади!

2.
Муслера, эй бунақа эмасда. Сал қолса тўпни Старрижга бериб қўйиши мумкин эди. Посбон ўз хатосини ювиб кетди

2.
Англиянинг ҳужуми, Годин тўпни қайтариб юборди

1. Ўйин бошланган


- Салом, салом барчага, ўйин бошланишига уйга етиб келдик. Сизлар билан бирга Нарзулла ўйинни кузатиб боради.

- Ҳалиги нима эди, хуллас кеттик!




Мадҳиялар янграб ўтди. Саноқли дақиқлардан сўнг ажойиб беллашувга старт берилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун "D" гуруҳида 2-турнинг марказий ўйинлардан бири Уругвай - Англия учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи турда "яраланган шерлар" баҳсида ким ғолиб чиқишини эса саноқли дақиқалардан сўнг билиб оламиз!

- Ўйин соат 00:00да бошланади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика