RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  36 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Урғочи фил ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси Португалияга ютқазишини тахмин қилди Новости

Урғочи фил ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси Португалияга ютқазишини тахмин қилди

Германиядаги Серенгети табиат боғида сақланаётган Нелли лақабли урғочи фил футбол бўйича Германия миллий терма жамоасининг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштироки натижаларини олдиндан тахмин қилди.
Бу ҳақда NDTV Sports хабар бермоқда.

Жониворнинг тахминига кўра, мусобақанинг гуруҳ босқичида немис футболчилари Португалия терма жамоасига имкониятни бой беради, бироқ Гана ва АҚШ терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, мундиал плей-офф босқичига йўл олади.

Хабар беришларича, Неллининг прогнозларига Германия терма жамоаси сафида 1974 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан собиқ дарвозабон Зепп Майер ҳам қўшилган.

«Фолбин-фил» ўз тахминларини учрашув иштирокчиларининг байроқлари туширилган икки дарвоза ёрдамида амалга оширмоқда.

Бунда урғочи фил олдига тўп қўйишяпти ва қайси дарвоза ишғол этилса, Неллининг «фикрича», ўша жамоа имкониятни бой беради, деб ҳисобланилмоқда.

Нелли бунгача 33та футбол учрашувидан 30тасининг якуний натижасини тўғри топган. Хусусан, у 2006 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатидаги Германия миллий терма жамоаси ўйинлари натижаларини тўғри топган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика