RU

Последние новости

10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   0 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  2 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  1 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  24 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  3

Урганчда хотира турнири ўтказилди Новости

Урганчда хотира турнири ўтказилди

Ўтганлар хотирасини ёдлаб, уларнинг руҳини шод этиш халқимизнинг азалий эъзозли анъаналари сирасига киради.
Албатта, Урганч шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Мирзабек Абдуллаевнинг  хотирасига бағишлаб уюштирилган навбатдаги турнир шулар сирасидандир.
  
У ҳаёт даврида Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  10 йил мобайнида ёшларга “чарм тўп” ўйини сир-асрорларини ўргатиб келди. Кутилмаган касаллик уни икки йил муқаддам  ёруғ оламдан олиб кетди. М. Абдуллаев ҳаёт бўлганида 3 январь куни ўзининг 30 ёшини нишонлаган бўлар эди…
  
Айнан, шу куни унга ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Хоразм вилояти футбол федерацияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, 2-сон БЎСМ раҳбарияти ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида илк бор мини футбол бўйича хотира турнири ташкил этилди. Унда ваҳанинг Урганч шаҳри, Гурлан ва Урганч туманларидан ташриф буюрган 11 та жамоа иштирок қилди.
  
Якуний натижаларга кўра,  вилоят марказидаги Наврўз шаҳарчасининг “Наврўз” жамоаси (мураббийи Отабек Абдуллаев) турнир ғолиби бўлди. Иккинчи поғонага урганчнинг “Локомотив-БФК” мини футболчилари жойлашишди. Фахрли учинчи ўринга 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Дўстлик” ва “Жайҳун” жамоалари лойиқ кўрилди.
  
Мусобақанинг ёпилиш маросимига ташкилотчилар, Мирза Абдуллаевнинг  ҳамкасблари, дўстлари ва оила аъзолари жам бўлишди. Ўз навбатида совринли ўринларни эгаллаган жамоалар диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

            
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика