RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  0 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  1 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  0 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  6 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  7 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  14 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  2 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0

Урганчда хотира турнири Новости

Урганчда хотира турнири

Яна бир неча кундан сўнг юртимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик тўйи кенг нишонланади.
Айни дамда жойларда қутлуғ санага бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилган Хоразм вилояти футболида муносиб из қолдирган Азизбек Юсуповнинг хотира турнири ана шулар жумласига киради.
  
Айтиш жоизки, А. Юсупов вақтида урганчнинг “Автомобилчи” жамоаси сафида вилоят чемпиони бўлганди. Кейинчалик, Урганч туманининг “Тадбиркор” жамоаси таркибида биринчи лига ўйинларида тўп сурди. Эндигина ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олаётган бир пайтда тақдир тақозаси  билан бевақт ёруғ оламдан кўз юмди.

Ушбу хотира турнирида воҳанинг 2001 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан ташкил топган ўнта жамоаси ўзаро баҳс юритди.

Ярим финал
“БЎСМ-2” – “Наврўз” – 2:1,
“Локомотив-ЖСК” – “Пахтакор” - 0:1.

3-ўрин учун

“Наврўз” –“Локомотив-ЖСК” –0:0(пен. 3:1)

Финал

“БЎСМ-2” –“Пахтакор” - 2:1

Турнирнинг “Энг яхши ўйинчилари” номига Азиз Эгамберганов(дарвозабон, “Наврўз”), Отабек Бахтиёров(ҳимоячи, “Локомотив-ЖСК”), Ҳабибулла Матёқубов(ярим ҳимоячи, “Пахтакор”), Азизбек Баҳромов(ҳужумчи, “БЎСМ-2”), Шихназар Эркабоев(тўпурар, “БЎСМ-2”) ва Жамшид Матқурбонов(чиройли гол муаллифи, “Пахтакор”)лар сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан фахрий ёрлиқ, медаль ва  совғалар билан тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика