RU

Последние новости

22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  1 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  38 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  20 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

Урганчда чемпион жамоа аниқланди Новости

Урганчда чемпион жамоа аниқланди

Ўтган ҳафта, аниқроғи 18-23 май кунлари Урганч шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон республикаси, Наманган, Бухоро, Фарғона, Навоий, Сирдарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятларининг ёш футболчилари иштирок этди.

Ўз навбатида гуруҳ ўйинларидан муваффақиятли ўтган Хоразм вилояти терма жамоаси Фарғона вилояти терма жамоаси билан, Наманган вилояти терма жамоаси эса Сирдарё вилояти терма жамоаси билан ярим финал учрашувида майдонга тушди. Иккала учрашувда ҳам  2:0 ҳисоби қайд қилинди.

Натижада, финал ўйинида Хоразм ва Наманган вилоятлари ёш футболчилари рўпара келди. Учрашувда асоси Хоразм вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган терма жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Наманганлик ёш “чарм тўп” усталари иккинчи ўринни эгаллашди. Фахрли учинчи ўринга Фарғона ва Сирдарё терма жамоалари лойиқ кўрилди.

- Бугун барчамиз учун қувончли кун, - дейди Хоразм вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашлаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Жалоладдин АБДУЛЛАЕВ.- Ёш футболчиларимиз муносиб рақиб, Наманган вилояти терма жамоасини мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритишди. Ишончим комилки, келгусида шогирдларимиз орасидан ватанимиз довруғини кўкларга кўтарадиган футболчилар етишиб чиқади.

Ўз навбатида мусобақанинг энг яхши футболчилари деб топилган Шаҳзод Султонбоев (дарвозабон, Хоразм), Мансур Абдуллаев (ҳимоячи, Наманган), Жавоҳир Абдужабборов (ҳужумчи, Наманган), Темур Қаландаров (тўпурар, Хоразм)лар ҳам тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика