“Урганч ОЗК” мини футболчилари ютуғи
28 фев 2014 12:32
Новости
“Урганч ОЗК” мини футболчилари ютуғи
Урганч шаҳрида 1998 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида мини футбол бўйича Хоразм вилояти биринчилиги поёнига етди.
Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа тўрт гуруҳда ўзаро баҳс юритишди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.
Натижада, 3-ўрин учун бўлиб ўтган учрашувда Гурлан туманининг “БЎСМ-2” жамоаси ва Урганч туманининг “Урганч” жамоалари майдонга чиқишди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмади,2:2. Пенальтидан тўп тепиш борасида омад урганчлик ёш мини футболчиларга кулиб боқди. Умумий ҳисобда 5:2 натижаси билан ютуққа эришган “Урганч” жамоаси фахрли учинчи ўриндан жой олди.
Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Урганч олимпия захиралари коллежи қошидаги мактаб-интернатнинг “Урганч ОЗК” ва 5-сон футбол йўналишидаги мактаб-интернатнинг “Интернат” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви ҳам қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда “Интернат” футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, Алимардон Розиқов мураббийлик қилаётган коллеж тарбияланувчилари орадаги мувозанатни қайта тиклашди. Бу учрашувда ҳам ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши башорат қилинаётган бир пайтда Ғолиб Ҳакимбоев “Урганч ОЗК”ни олдинга олиб чиқди. Орадан бир неча сония ўтиб, унинг ўзи яна бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этди, 3:1. “Урганч ОЗК” жамоаси мини футболчилари ҳақли равишда Хоразм вилояти чемпиони деган шарафли номни қўлга киритади.
Ким билади вақти келиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ушбу ёшлардан таниқли футболчилар етишиб чиқса ажабмас: “Урганч ОЗК” – Шуҳрат Зиёвутдинов, Ғолиб Ҳакимбоев, Рафиқ Каримов(жамоа сардори), Элдор Йўлдошев, Шаҳзод Хўжаниёзов, Расул Қутлимуротов. Мураббий- Алимардон РОЗИҚОВ.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Комментарии