RU

Последние новости

10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  3 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  12 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  21 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5

Унутилмас футболчилар: Николай Ширшов Новости

Унутилмас футболчилар: Николай Ширшов

Маълумки Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида бир қатор футболчилар тўп тепишган. Мухлислар уларнинг баъзиларини ширин хотиралар ила эсга олишади.

Биз ана шундай футболчилардан бири, миллий терма жамоа таркибида 63 бор майдонга тушган Николай Ширшовнинг фаолиятига назар соламиз.

Николай Ширшов... Бу номни эшитганда кўпчиликнинг ҳаёлидан термамиз таркибида узоқ вақт давомида 22-рақам остида ҳаракатланган футболчи келиши шубҳасиз. 1974 йил Тошкент шаҳрида таввалуд топган футболчининг дастлабки фаолияти собиқ иттифоқнинг иккинчи лигаси вакили ҳисобланган Тошкент вилоятининг ''Свердловец'' жамоаси бўлди. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, 1992 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ўз олий лигасига эга бўди ва Николайнинг олий лигадаги дастлабки жамоаси Тошкентнинг ''Трактор'' жамоаси бўлди. Бу ердаги ишончли ўйин эса уни ''халқ жамоаси'' бўлган ''Пахтакор'' томон етаклади. Шу тариқа қаҳрамонимиз 18 ёшидаёқ  мамлакатимизнинг гранд жамоаси либосини кийишга мувафақ бўлди.


Айтиш жоизки, чап қанот ҳимоячиси бу ерда йўқолиб қолмади. Унинг ўз қанотида нафақат ҳимояга, балки хужумга ҳам ёрдам бериши, мухлис ва мутаҳасисларнинг олқишига сазовор бўлди.  У ўз ҳаракатлари орқали тез орада миллий терма жамоа либосини кийишга эришди. Марҳум мурабий Баҳодир Иброҳимов уни 1996 йилги Осиё кубогига олиб борди. БАА майдонларида бўлиб ўтган мусобақа, Ўзбекистон учун дастлабкиси эди. Ширшов жамоадошлари даставвал Хитойни мағлуб этганига қарамай, кейинчалик Япония ва Суриядан мағлубиятни қабул қилиб олди ва кутилмаганда гуруҳ босқичиданоқ мусобақа билан хайрлашди. Айтиш жоизки, Коля миллий терма либосини кийганда ҳар доим жон-жаҳди билан тўп сурар эди. Унинг  фидокорона ҳаракатлари сабаб, мухлисларнинг унга бўлган меҳри бўлакча эди. Афсуски, турли сабабларга кўра, миллий терма жамоа ўзи қатнашган мусобақаларда мухлислар кутган натижаларни қўлга кирита олмади. Францияда бўлиб ўтган ЖЧ-1998 саралаш баҳсларида Ўзбекистон миллий термаси якуний босқичда Жанубий Кореа, Япония ва БААдан ортда қолиб, мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади. 1998 йил эса, Ширшов учун икки хил натижа билан тугади. ''Пахтакор'' жамоаси Бразилиялик мурабий Убиража Вега Да Силва қўл остида мамлакат биринчилиги чемпионига айланди. Бироқ айнан шу мурабий билан 1998 йилги Осиё ўйинларида амалдаги чемпион сифатида қатнашган Ўзбекистон термаси чорак финалда Али Даи етакчилигидаги Эрон термасидан 0:4 ҳисобида енгилиб, уйига эрта равона бўлди.
 
''Халқ жамоаси'' таркибида умумий ҳисобда, 159 бор майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган футболчи учун 2000 йилги мавсум фаолиятида туб бурилиш йили бўлди. У айнан шу йили жамоадош дўсти ҳисобланган Андрей Акопянц билан биргаликда, Россиянинг ''Ростельмаш'' (ҳозирги ''Ростов'') жамоасига йўл олди. Қайд этиш жоизки, “Ростов” жамоси таркибида ҳар иккала ўзбекистонлик футболчи ўз ўрнини топа билди. Ширшов  Россия клубида ажойиб ўйинлар кўрсатишдан ташақари, миллий терма жамоа таклифига ҳам ҳар доим “лаббай”, дея жавоб бериб юрди. Ширшов кичик жароҳатига қарамай Ўзбекистон футболи тарихидаги энг шармандали натижа ҳисобланган 2000 йилги Осиё кубогида ҳам, мусобақага борган эди. Ушбу мусобақада, Юрий Саркисян бошчилигидаги терманинг қандай натижа кўрсатганини айтиб ўтиш шарт бўлмаса керак.


Ширшов хитойликлар дарвозасини узоқ масофадан ишғол қилди ва бу қувончини мухлислар билан баҳам кўрди.


Айнан шу натижадан кейин, Ўзбекистон футбол Федерацияси жиддий ислоҳатларни амалга оширган ва миллий терма олдига ЖЧ-2002га чиқиш вазифасини қўйган эди. Бу йўлда эса терма постига собиқ иттифоқнинг таниқли мурабийларидан бири ҳисобланган Владимир Сальков тайинланган, таркибни кучайтириш мақсадида Россия ва болгариялик бир неча футболчи ''маҳаллийлаштирилган'' эди. Айниқса саралашнинг ҳал қилувчи раундида нисбатан осон гуруҳ тушиши, бизни мақсадга етишишимизга ишончни оширганди. Николай Ширшов учун бу саралаш ғоят ўзгача ўтган эди. Футболчи бу ўйинларда ўзининг бор маҳоратини ишга солди. Афсуски, термамиз бу қулай имкониятдан ҳам фойдалана олмади. Кетма-кет бой берилган ўйинлар бизни яна бир бор мундиалдан айирган эди. Ширшов бу борада танқид эшитмаган кам сонли футболчилардан бири бўлган эди. Айниқса, Хитойга қарши саралашдаги сўнгги ўйин мухлисларнинг ҳали ҳам ёдида бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, сўнгги ўйинда ҳам бизда ҳеч бўлмаганда плей-оффга чиқиш учун назарий  имконият бор эди. Бунинг учун термамиз бу баҳсда ғалаба қозониши, гуруҳдаги бошқа рақибларимиз ҳисобланган, БАА - Уммон баҳсида эса меҳмонларнинг қўли баланд келиши керак эди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганда, Ширшов хитойликлар дарвозасини узоқ масофадан ишғол қилди ва бу қувончини мухлислар билан баҳам кўрди. Бу хурсандчиликнинг сабаби эса сатадионда БАА - Уммон баҳсида, меҳмонларнинг қўли баланд келгани ҳақида нотўғри маълумот кетгани сабаб бўлган эди. Кейинчалик эса, ғалаба қозонганимизга қарамай плей-оффга илина олмаганимиз ойдинлашди.


Терма жамоа бош мурабийлари Ширшовга доимо ишонишар эди. Фақатгина германиялик Юрген Геде бундан мустасно, дейишимиз мумкин. Немис мутахассиси терма жамоага келганидан сўнг, Ширшов терманинг бир неча учрашувини заҳира ўриндиғида кузатади. 2004 йилги Осиё Кубоги ва ЖЧ-2006нинг дастлабки баҳслари бунга мисол бўла олади. Николайнинг термадаги сўнгги ўйини 2005 йили Қувайтга қарши Тошкентдаги учрашувига тўғри келади. Ушбу иродали ғалабага ўзининг муносиб хиссасини қўшган футболчи бу ўйинда жароҳат олиб, Баҳрайнга қарши плей-оффдаги оламшумул ўйинларни ўтказиб юборган эди.

Бу вақтда унинг клубдаги фаолиятида ҳам ''қора кунлар'' келган эди. ''Ростов'' бош мурабийи Валерий Петраков ўзининг ''қора рўйхати''га ҳамюртларимиз Ширшов ва Акопянцни киритди ва шу тариқа икки футболчи жамоани тарк этди. Николай Ростовда қолишга қарор қилади ва иккинчи лигада қатнашувчи ''СКА-Ростов'' жамоасида фаолиятини давом этирради. Миллий терма жамоадан эса бошқа таклиф бўлмайди. Шундай футболчига Ўзбекистон жамоаларидан таклиф бўлмагани эса, бироз ажабланарли ҳол.

Ширшовнинг кейинги жамоалари Россия қуйи дивизионларида қатнашувчи ''Батайск-2007'',''Таганрог'', МИТОС клублари бўлди. Николай Ширшов ҳозирги кунда Россияга бутунлай кўчиб ўтган ва 2013 йилдан бошлаб,Таганрог шаҳри қуш фабрикасининг ҳаваскорлар жамоасида футбол ўйнаш билан бирга, кичик ёшдаги болаларга футбол сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.


Николай Владимирович Ширшов
Туғилган санаси: 22 июнь 1974 йил
Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон
Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси

Ютуқлари
Ўзбекистон чемпиони - 1992, 1998
Ўзбекистон кубоги соҳиби- 1993, 1997
2001 йил Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси сўровномасида иккинчи ўрин



Мақсуд Яҳёев тайёрлади

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика