RU

Последние новости

08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  0 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  3 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  8 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   8 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  15 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Ушбу турнирда ўйинлар 80 дақиқадан давом этган.

Иккинчи Осиё кубогига амалдаги чемпион Жанубий Корея мезбонлик қилди. 1959 йил мамлакатнинг мезбонлик ҳуқуқи тасдиқлангач, Сеул шаҳридаги тепаликлардан бирида стадион барпо этилади. Бу Кореядаги халқаро стандартларга мос биринчи стадион эди. Мусобақани ўтказиш жараёни эса деярли ўзгармади — 80 дақиқадан иборат ўйин ҳамда тўрт жамоадан иборат давравий тизим.


Саралаш босқичи аввалгиси сингари Марказий, Шарқий ва Ғарбий зоналар ўртасида ўтказилди. Давравий тизимда ўтказилган гуруҳ баҳсларининг Марказий минтақасида Жанубий Вьетнам Малайя ва Сингапурни, Шарқий зонада Тайвань Гонгконг ва Филиппинни, Ғарбийда эса Исроил Эрон, Покистон ва Ҳиндистонни ортда қолдириб, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳ босқичи тарзида ўтган финал босқичи учрашувлари 14–23 октябрь кунлари Сеул шаҳридаги Ҳёчанг стадионида ўтказилди. Мезбонларни қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий мухлислар кутилганидан кўпроқ ташриф буюришди. Жумладан, Жанубий Кореянинг Исроилга қарши беллашуви олдидан стадион атрофини 100 мингдан ортиқ томошабин қуршаб олди. Полиция тартибни сақлашга уринишига қарамай, оломон стадионга бостириб кирди. Тахминларга кўра, 20 мингга яқин кишини ўз бағрига сиғдира оладиган стадионга 60 минг томошабин тўланган. Мухлислар ҳатто югуриш йўлакларидан майдон чегара чизиғи қаршисигача сафланган. Бунинг ортидан футболчилар танаффусда кийиниш хонасига кира олмад ва стадионда нафас ростлашга мажбур бўлди. Чунки стадион атрофи томошабинлар билан лиқ тўлганди. Одамлар сонининг кўплиги ва тартибсизликлар натижасида стадион деворининг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 29 киши жабрланди, бир болакай эса ҳалок бўлди. Учрашув давомида ҳакам бир неча бор ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган, чунки чизиқ қаршисидаги мухлислар майдонга тушиб кетаверишган. Исроил менежери Жоби Брам ўйиндан сўнг "Биз кореялик футболчиларга ютқазмадик, балки итоатсиз оломонга мағлуб бўлдик", дея фикр билдирган.

Мезбонлар турнир давомида ишончли ўйин намойиш этиб, Жанубий Вьетнам (5:1), Исроил (3:0) ва Хитой (1:0)ни мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи маротаба турнир ғолибига айланди. Чо Юн-Ок эса 4 та гол билан мусобақа тўпурарига айланди.

Жанубий Корея 5:1 Жанубий Вьетнам

Голлар: Чо Юн-Ок 15' 66', Ву Сан-Квон 27', Чхве Юнг-Мин 46', Мун Юнг-Шик 56' / Нгуен Ван Ту 65'

Ҳакам: Хожи Иброҳим бин Аннуар (Малайя).

Жанубий Корея: Южная Корея: Хам Хын-Чул; Ча Тэ Сон, Ким Хон Бок; Сон Мён Суп, Ким Чан Ки, Ю Кван Джун; Чунг Сун-Чон, Мун Юнг-Шик [c], Чхве Юнг-Мин, Чо Юн-Ок, У Сан-Квон.

Бош мураббий: Ким Ён Ши.

Жанубий Вьетнам: Чан Ван Дук; Нгуен Ван Кат, Фам Три Санг; Лам Ван Бон, Фам Ван Хиеу, Нгуен Нгок Тхань [c]; Чан Ван Нхунг, До Куанг Тхач, Нгуен Ван Куанг, Нгуен Ван Ту, Трин Нгуу (Хюнь Ним Ван).

Бош мураббий: Ле Хуу Дик.


Тайвань 2:0 Жанубий Вьетнам

Голлар: Лук Ман-Ваи 46', Юиу Чеук-Йин 70'

Ҳакам: Сумио Ҳаякава (Япония)

Тайвань: Юнг Пой-Дор; Ло Пак, Ли Квок-Ва; Чан Фай-Хунг, Нг Вай-Ман, Квок Яу; Вонг Чи-Геунг, Лау Вун-Чинг, Хо Ин-Фан, Ю Чеук-Инь [c], Лук Ман-Вай.

Мураббий: Чу Квок-Лун.

Жанубий Вьетнам: Трун Ван Док; Фам Три Санг, Нгуен Ван Кот; Лам Ван Бон, Хоу Дам Лэнг, Нгуен Нгок Тхань [c]; Трун Ван Нхунг, Трун Та, Нгуен Ван Лу, О Куанг Тхак, Нгуен Ван То.

Бош мураббий: Ле Хуу Дик.

Жанубий Корея 3:0 Исроил

Голлар: Чо Юн-Ок 14' 60', Ву Сан-Квон 26'

Ҳакам: Ёзо Ёкаяма (Япония)

Жанубий Корея: Хам Хын-Чул; Ча Тэ Сон, Ким Хон Бок; Сон Мён Суп, Ким Чан Ки, Ю Кван Джун; Чунг Сун-Чон, Мун Юнг-Шик [c], Чхве Юнг-Мин, Чо Юн-Ок, У Сан-Квон.

Бош мураббий: Ким Ён Ши.

Исроил: Яаков Ходоров (Яаков Високер, 35'); Мордехай Бенбинисти, Аарон Амар, Гидон Тиш, Цви Моисеску; Наум Стельмах [c], Амация Левкович, Авраам Менхель; Шломо Нахари, Рафи Леви, Иеошуа Глейзер (Шломо Леви, 41').

Бош мураббий: Дьюла Манди (Венгрия).


Исроил 5:1 Жанубий Вьетнам 

Голлар: Рафи Леви 13', Наум Стельмах 18', Шломо Леви 25', Авраам Менхель 32', Амнон Ааронскинд 70' / Трун Ван Нхунг 65' пенальти

Ҳакам: Луис Джавеллана (Филиппин).

Исроил: Яаков Високер; Мордехай Бенбинисти, Аарон Амар, Йосеф Гольдштейн, Цви Моисеску; Наум Стельмах [c], Амация Левкович, Авраам Менхель; Амнон Ааронскинд, Рафи Леви, Шломо Леви.

Бош мураббий: Дьюла Манди (Венгрия).

Жанубий Вьетнам: Трун Ван Док; Фам Три Санг, Нгуен Ван Кот; Лам Ван Бон, Хоу Дам Лэнг, Нгуен Нгок Тхань [c]; Трун Ван Нхунг, Трун Та, Нгуен Ван Лу, О Куанг Тхак, Нгуен Ван То.

Бош мураббий: Ле Хуу Дик.

Жанубий Корея 1:0 Тайвань

Гол: Мун Юнг-Шик 42'

Ҳакам: Хожи Иброҳим бин Аннуар (Малайя).

Жанубий Корея: Хам Хын Чул (Пак Сан Хун, 47); Ча Тэ Сон, Ким Хон Бок; Сон Мён Суп, Ким Чан Ки, Ю Кван Джун; Чунг Сун-Чон, Мун Юнг-Шик [c], Чхве Юнг-Мин, Чо Юн-Ок (Ли Сун-Мён, 36'), У Сан-Квон.

Бош мураббий: Ким Ён Ши.

Тайвань: Луи Вун-Суэн; Ло Пак, Ли Квок-Ва; Чан Фай-Хунг, Нг Вай-Ман, Квок Яу; Вонг Чи-Геунг, Лау Вун-Чинг, Хо Ин-Фан, Ю Чеук-Инь [c], Лук Ман-Вай.

Мураббий: Чу Квок-Лун.


Исроил 1:0 Тайвань

Гол: Шломо Леви 72'

Ҳакам: Ёзо Ёкаяма (Япония)

Исроил: Яаков Високер; Мордехай Бенбинисти, Аарон Амар, Гидон Тиш, Цви Моисеску; Наум Стельмах [c], Амация Левкович, Авраам Менхель; Амнон Ааронскинд (Йосеф Гольдштейн 41'), Рафи Леви, Шломо Леви.

Бош мураббий: Дьюла Манди (Венгрия).

Тайвань: Луи Вун-Суэн; Ло Пак, Ли Квок-Ва; Чан Фай-Хунг, Нг Вай-Ман, Квок Яу; Вонг Чи-Геунг, Лау Вун-Чинг, Лук Ман-Вай, Ю Чеук-Инь [c], Сзето Ман (Хо Ин-Фан).

Мураббий: Чу Квок-Лун.

Унутилган ва йўқолган кубок

Кореянинг 1956 йилги дастлабки Осиё кубогида қўлга киритилган кубоги кейинчалик ғойиб бўлади. Фақатгина 1990-йилларнинг охирини совринни қидириш бўйича кенг кўламдаги қидирув ишлари амалга оширилди. Маълум бўлишича, кубок Корея футбол ассоциацияси томонидан Корея спорт кенгашига совға қилинган ва бу барчанинг ёдидан кўтарилган. Кубок эса 2000-йиллардан кейин Корея спорт музейидан топилган. Ундан ҳам қизиқроғи, Жанубий Корея қўлга киритган 1960-йилги кубок ҳам дом-даракчиз йўқолган ва ҳалигача топилгани йўқ.

Лаънатланган чемпионлик ва сохта медаллар

Жанубий Корея 1960-йилдан буён қитъа чемпионлигини қўлга кирита олмаяпти. Буни кўпгина мухлислар сохта олтин медалларнинг лаънатлангани билан изоҳлашади.

1960 йилда чемпионликни қўлга киритгандан сўнг, Корея Футбол Ассоциацияси (КФА) миллий терма жамоа ўйинчиларига олтин медалларни топширади. Бироқ топширилган медаллар соф олтиндан эмас, балки қўрғошиндан ясалгани маълум бўлади.

“Биз қўлга киритган олтин медаллар сохта эди. Унинг арзон тилла билан қопланган устки қисми эса тезда ва осонгина кўчиб кетганди", - дейди 1960 йилги Осиё Кубогида ғолиб чиққан терма жамоанинг энг ёш футболчиси Парк Кюнг Хва.

Олтин медаллар қалбаки эканлиги аниқланганидан кўп ўтмай, жамоа аъзолари ўз нишонларини КФАга қайтариб беришди. 

Ассоциациянинг медалларни ҳақиқий олтиндан қайта ясаши учун 54 йил керак бўлди. Футбол фахрийларининг янги олтин медалларни ясаш ҳақидаги илтимосига биноан, Корея футбол ассоциацияси 2014 йилда 23 та олтин медал ишлаб чиқарди ва уларни тирик қолган уч киши ва уларнинг оила аъзоларига тақдим этди.

Бироқ, 1960 йилда ғолиб бўлган ўйинчиларнинг кўпчилиги вафот этганлиги сабабли, 23 та олтин медалдан 17 таси ҳозирда ассоциация сейфида сақланмоқда.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика