RU

Последние новости

23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  3 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  25 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  2 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  5 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  23 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  81 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  81 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  11 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  4 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  12 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз Новости

Универсиада-2013. Бугун фақатгина Руслан Нурудинов иштирокини кузатамиз

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида бугун спортнинг 16 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, 40 комплект медаллар ўйналади.
12 июль холатига келиб дастурдан ўрин эгаллаган 27 турдан 7 таси ниҳоясига етди. Бугун енгил атлетика, сувга сакраш, оғир атлетика, қиличбозлик ва шахмат каби спорт турларида ҳам сўнгги мусобақалар ўтказилади.  

Бугун Универсиада ўйинларининг еттинчи куни биз фақатгина оғир атлетика мусобақаларида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нурудиновнинг иштирокини кузатамиз. Руслан оғирлик вазни 105 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасининг “А” гуруҳида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 8 та бронза медаллари мавжуд ва делегациямиз норасмий умумжамоа ҳисобида 162 давлат орасида 21 – ўринда, медаллар сонига кўра эса 7 – ўринда боришмоқда.  

Маълумки, Универсиада ўйинлари дастуридан ўрин олган байдарка ва каноэда эшкак эшиш (13 – июлдан бошланади), бадиий гимнастика, Регби-7, юнон-рум кураши ҳамда самбо (14 – июлдан бошланади) спорт турлари бўйича мусобақаларга ҳали старт берилганича йўқ.  

Бугун эрта тонгда юнон-рум кураши, бадиий гимнастика ва самбо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари Универсиада ўйинларида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига жўнаб кетдилар. Улар орасида биринчи бўлиб мусобақаларга байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари (13 – июлда) киришадилар. 14 – июлдан самбо ҳамда бадиий гимнастикачимиз, 15 – июлдан эса юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари баҳсларни бошлайдилар.  

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:

Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)  

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)  

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика