Уни танидингизми лойиҳасидаги суратнинг жавоби (изоҳ билан)
30 июл 2014 13:24
Новости
Уни танидингизми лойиҳасидаги суратнинг жавоби (изоҳ билан)
Бир соат олдин сайтимиз орқали машҳур футболчилардан бирининг суратини жойлаб, уни кимлиги ҳақидаги саволни ўртага ташлаган эдик.
Бу борада сиз азизлар томонидан бир қанча жавоблар ёзилди. Кўпчилик мухлисларимиз ушбу саволга тўғри жавоб топишган.
Биринчи бўлиб ушбу болакайнинг Стивен Жеррард эканлигини "dinamo-8080" номли мухлисимиз топдилар.
Кўпчиликда "Ливерпуль"нинг кўп йиллик содиқ футболчиси нима учун "Эвертон" футболкасида суратга тушганлиги ҳақида савол уйғонди. Бир пайтлар Стивнинг ўзи ушбу расмга изоҳ бериб ўтган. Унинг гапларини келтириб ўтамиз:
"Интернетни титкилаб туриб, менинг "Эвертон" либосида тушган суратимга кўзингиз тушиб қолиши мумкин. Кўк либос, шортик, гетриламан. Мен "Ливерпуль"да машҳурликка эришишни бошлаган вақларимда "Эвертон" фанатлари ушбу расмни чоп этиб, тарқата бошлаганлар. Бу иш улар учун қизиқарли туюлган. Ҳаттоки The Mirror нашри ҳам ушбу суратн чоп этган ва дарҳол ушбу суратнинг ҳақиқий ёки фотомонтажлиги ҳақида саволлар уйғона бошлаган. Кўплар буни "фотошоп" деб ўйлайдилар. Аслида у расм ҳақиқий. Ушбу суратга 1987 йили тушганман. Менин ушбу "Эвертон"часига тушган суратимда олти ёш бўлганман. Ўшанда амаким Лесли мени "Эвертон"нинг ўйинига олиб борган. Ушбу ўйинда мен лоторея ғолиби бўлганман. Ғолибнинг соврини эса "Эвертон"нинг совринлари билан суратга тушиш бўлган.
Амаким эса айёрона табассум қилиб қўйди. Чунки, ушбу ҳолат дадамнинг жаҳлига сабаб бўларди. Шундай ҳам бўлди. У шундан сўнг мени амаким билан футболга юбормайдиган бўлди.
Мен ўша вақтда жудаям ёш бўлганман. Ушбу икки жамоа ўртасидаги рақобатнинг қай даражада эканлигини тушуниб етмаганман. Мен эса суратга тушишни жудаям истагандим. Бу мен учун оддий ҳол эди.
Ҳозирда эса ушбу суратни кўриб ўзимга ўзим айтаман: "Ўшанда нима қилиб қўйганман-а? Ҳааа... Барчамиз хатога йўл қўямиз. Буни болаликка йўйиб қўя қоламиз", - дейди футболчи.
Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Комментарии