RU

Последние новости

14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  0 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  2 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  26 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6

Уни чиройли нишонла ёки гол урма (топ-12) Новости

Уни чиройли нишонла ёки гол урма (топ-12)

Футбол голлар билан чиройли ва жозибадор.
Хар бир футболчи ўз голини турлича нишонлайди ва бу ҳаракатлар ҳам миллионлар ўйинини янада гўзал қилиб кўрсатади. Бугун жаҳондаги энг чиройли гол нишонлашларни 12 талигини эътиборингиз тақдим этамиз.


 

12. Гарет Бэйл - юракча. Бэйл бу нишонлаш учун хатто жаҳон эстрадаси юлдузи Жастин Бибер билан судлашган.



11. Лионель Месси. Мессининг фантастик голларига унинг машҳур ҳаракати жозиба беради.



10. Клаас-Ян Хунтелар - оёқда зарба. Бразилиядаги жаҳон чемпионатида Голландия терма жамоаси Мексикани сўнгги дақиқаларда мағлуб этади ва сўнгги голга Хунтелар муаллифлик қилади ва у харсандлигидан бурчак байроқчасини каратэ услубида тепади.



9. Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни майдоннинг барча чизиғида фаол. У хатто гол нишонлашни ҳам "синдириб" қўяди.



8. Андрей Аршавин - жим! Россия футболи юлдузи "Арсенал" сафида ўзининг гол нишонлашини жаҳонда машҳур қилиб юборган.



7. Марио Балотелли. Евро-2012нинг ярим финал баҳсида Балотеллининг голи Германияни мусобақадан чиқариб юборади ва футболчи ўз футболкасига сиғмай кетади.



6. Сервер Жепаров - Сальто. Миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ўзининг голларини сальто билан безайди.



5. Тим Кейхилл. Бурчак байроқчаларини "севадиган" яна бир футболчи бу - Кейхиллдир. У деярли барча голларини ўша "дўсти" билан нишонлайди.



4. Даниэл Старриж. Старриж Луис Суарес билан бир жамоада ўйнаган кезлари бу рақсни кўп тақдим этарди, аммо бу мавсум жароҳат туфайли унинг ҳаракатларига жуда кам гувоҳ бўляпмиз.



3. Криштиану Роналду. "Реал" клуби футболчиси нафақат голлар бўйича, балки уни нишонлаш бўйича ҳам энг яхшилардан бири ҳисобланади.

"Мен шу ердаман"



"Ўзингизни босинг"



2. Мирко Вучинич. Айни дамда "Ал-Жазира"да тўп сураётган Вучинич футболкани ечиб гол нишонлаш мумкин эмаслигини билади ва шу сабаб у "Ювентус"да ўйнаган пайтлари шортигини ечиб голни нишонларди. У 17-февраль куни ўз жамоаси билан Тошкентда Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинида "Бунёдкор"га қарши баҳс юритади. У гол урмайди деб умид қиламиз.



1. Хамес Родригес ва Колумбия терма жамоаси рақси. Хамес ва унинг жамоадошлари иштирокидаги рақс Бразилияда ўтган мундиални янада ёрқин ўтишига сабаб бўлди. Уларнинг ҳаракатларига барча мафтун бўлиб қолди.



Жасур Асланов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика