RU

Последние новости

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  12 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью Новости

Унга "Навбаҳор" ва "Турон"дан таклиф бўлганмиди? Иккинчи даврада қандай "Қизилқум"ни кўрамиз? - Элгужа Григалашвили билан интервью

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси жорий йилги Суперлиганинг биринчи даврасини кўтаринки руҳда ўтказди.

Айни пайтда иккинчи даврага тайёргарликни давом эттираётган Ҳамиджон Актамов шогирдлари кеча Тошкентда "Локомотив" билан назорат учрашувини ўтказди. 

Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 49-дақиқада Жавохир Алижоновнинг зарбаси кичик рикошет ҳосил қилиб, "Қизилқум" дарвозасидан ўрин олган бўлса, Ислом Кенжабоевнинг голидан кейин бош ҳакам учрашувни якунлаб берди. Биз ушбу баҳсдан сўнг жамоанинг грузиялик футболчиси Элгужа Григалашвилига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Қизилқум"нинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикрларингиз қандай? Жамоанинг яширин имкониятлари юзага чиқдими ёки футболчиларнинг даражаси?

- Жамоамизда тажрибали ва маҳоратли футболчилар йиғилгани натижаларимизда асосий ролни ўйнамоқда. Шундай экан натижа ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Ҳар қандай натижанинг ортида катта меҳнат ётади. Кимнинг қандай фикрлаши ўзига боғлиқ. Шуниси аниқки, ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмаяпти. 

- Айрим учрашувларда жамоа чиройли ўйин кўрсатмаётган бўлса ҳам, муҳими натижага эришмоқда...

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Биз майдонда футбол ўйнамоқдамиз, регби эмас. Футбол контаклардан иборат ўйин ҳисобланади. Футболда натижа ёдда қолади. Лекин стадионга келган мухлисларга чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- Давралар оралиғида сизга "Навбаҳор", "Турон" каби жамоалардан қизиқишлар бўлгани ҳақида эшитдик...

- Билмадим. Лекин бу борадаги хабарлар ўзимнинг ҳам қулоғимга чалинди. 

- Шахсан ўзингизга юқоридаги клублардан аниқ таклиф келиб тушдими? Келгусида қандай қарор қабул қилмоқчисиз?

- Йўқ, ҳеч қандай таклифлар бўлмади. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетмоқда? Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"дан кутилмаган совғаларни кўрамизми?

- Тайёргарлик одатдагидек кетмоқда. "Қизилқум" биринчи даврага қараганда янада қизиқарли жамоага айланади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика