RU

Последние новости

15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  1 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги мажлисда ўз лавозимига нолойиқ бўлган мутасаддиларни ишдан олди Новости

Умид Аҳмаджонов Қаршидаги мажлисда ўз лавозимига нолойиқ бўлган мутасаддиларни ишдан олди

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳнинг Қарши шаҳрига ташрифи давом этмоқда.

“Мурувват” болалар уйи, Қарши шаҳар олимпия захиралари мактаб-интернати ва “Насаф” клуби академиясидан кейин ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар сув спорти турлари Спорт мактабида ҳамда Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлди.

Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилоятида спортни ривожлантириш, хусусан, олимпия спорт турлари ва футбол ривожи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди. Бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилиб, муаммоларни баратараф этиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Айни пайтда эса  Қарши шаҳрида МОҚ президенти ва ЎФА 1-вице-президенти  Умид Аҳмаджонов томонидан вилоят спортига масъул бўлган мутассаддилар иштирокида катта мажлис ўтказилмоқда.


Умид Аҳмаджонов вилоятда спорт соҳасида олиб борилаётган ишларга тўхталар экан, жумладан шундай деди:

"Биз бўлажак Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон байроғини энг юқори чўққиларга кўтаришимиз керак. Бунинг учун барчамиз ака-ука бўлиб ишламасак, ўзаро бир-биримизни қўллаб- қувватламасак натижага эриша олмаймиз. Айниқса, Қашқадарёдан етишиб чиқаётган спортчилар орқали биз Олимпиадаларда кўплаб олтинларни олишимиз мумкин. Чунки бу ерда якка курашлар бўйича қанчадан қанча полвонлар бор. Уларни тўғри йўналтириб, маҳоратидан унумли фойдаланмасак нотўғри бўлади.

Қашақардё вилоятида  спорт ривожи йўлида олиб борилган ишлар қониқарли эмас. Жумладан, Қашқадарё вилояти олимпия захиралари коллежи раҳбари Шоди Намозов ўз вазифасини етарли даражада бажара олмаган.  Коллеж тизимидаги методистларнинг аксари малакасиз, спорт турларини мукаммал билмайди. Камига спортчиларни овқатланиш тизимда сусткашликларга йўл қўйилган. Спортчилар етарли калорияларга эга бўлмаган овқатларни тановул қилишган. Бу эса ўз- ўзидан натижаларга салбий таъсир кўрсатган. Диетологнинг ўз соҳасини мукаммал билмаслиги ҳамда  миллий кураш, бокс, енгил атлетика, волейбол, дзюдо мураббийларининг малакаси етарли эмаслиги чемпионларни тарбиялашга камлик қилади.


Шунингдек, 2001 йилдан бери фаолият олиб бораётган  Қарши Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати сув ҳавзаси директори  Шавкат Ғаниев ўзи бошқараетган спорт иншооти ҳакида тўлиқ маълумотга эга эмас. Керак пайтда, терма жамоага номзод бўлган сузувчиларга бассейн хизматини шартнома асосида тақдим этгани ҳакида маълумотлар бор бизда. Ғаниев давлат томонидан қурилаётган спорт иншоотларидан фойдаланиш спортчиларга бепул эканини унутиб қўйган кўринади. Спортчиларни манфаатига хизмат қилиши лозим бўлган объектларда бу каби директорларнинг фаолият олиб бориши хато деган хулосага келинди” – деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика