RU

Последние новости

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   6 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  8

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди

Хабарингиз бор, яна икки кундан сўнг пойтахтимиз Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралашнинг иккинчи босқичига мезбонлик қилади.

 Гуруҳ босқичи тизимида кечадиган мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон, Гонгконг, Иордания ва Вьетнам терма жамоалари бир квартетдан ўрин олишган. Ўзбекистон аёллар ОТЖ мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Мусобақа бошланиши арафасида бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида аёллар ОТЖ билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ президенти футболчи қизларга омад тилар экан, уларда ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш учун жуда яхши имконият борлигини алоҳида таъкидлади.

«Эътибор берган бўлсангиз, шу пайтга қадар Ўзбекистон Олимпия, жумладан, аёллар ОТЖга бунчалик катта эътибор қаратилмаган. Биз барча яхши шароитни яратишга ҳаракат қилдик. Хорижий ўқув-йиғин машғулотлари, кучли терма жамоалар билан назорат учрашувлари ва шу каби барча керакли нарсалар яратилди. Сиз ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишингиз мумкин ва сизларда биринчи бўлиб Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. Бунинг учун бор кучингизни ишга солиб, мусобақани ёруғ юз билан якунлашингизга умид қилиб қоламиз. Ана шу саралаш босқичидан эсон-омон ўтиб олсангиз, шароитларни янада яхшилашга, сизлар учун ўртоқлик учрашувлари, хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишга ҳаракат қиламиз ва бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Энг муҳими ана шу саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш.

Оддийгина мисол, футболчиларимиз 1994 йил Хиросимада Осиё ўйинларининг чемпиони бўлган ва ўша тарихий ғалаба ҳозиргача эсланади ва ёдга олинади. Сизларда ҳам ана шундай тарих яратиш имконияти бор. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой берманг», – деди Умид Аҳмаджонов.

 

Олимпия терма жамоаси қизлари билан учрашув якунига етгач, Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида янги бунёд этилган футбол майдонини бориб кўздан кечирди. Шуни таъкидлаш лозимки, Голландиянинг «Хатко» компанияси юқори сифатли, энг замонавий технологияларга жавоб бера оладиган сунъий қопламали майдонни ётқизиб берди. Эътиборлиси, табиийга жуда яқин ушбу сунъий қопламали майдон Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика