RU

Последние новости

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  85 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  6 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Умид Аҳмаджонов: Осиё ўйинларигача йигитларда иштиёқ янада яхши бўлади Новости

Умид Аҳмаджонов: Осиё ўйинларигача йигитларда иштиёқ янада яхши бўлади

Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини якунига етгач, айни пайтда Доҳада бўлиб турган ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашувни телевизор орқали кузатиб бордим. Менга ҳаммасидан ҳам йигитларимиздаги иштиёқ ёқди. Эрондек кучли жамоага қарши ўйиндан асл мақсад ҳам аслида шу эди: футболчилар рақибдан чўчиб ҳаракат қиладими ёки унга тик боқадими — текшириб олишни истагандик”, — деб гап бошлади Аҳмаджонов.

“Марокашга қарши ўйиннинг биринчи бўлимини эслаб кўринг, футболчилар номдор рақиб олдида бироз шошиб қолишди ва 2 та гол ўтказиб юборишди. Кейин ўзларига келиб олишганида кеч бўлганди. Аммо ўша ўйин учун ачинмадик. Чунки футболчилар у орқали катта тажриба тўплашди.

Бугун эса кўрдикки, Эронга қарши буткул бошқача футбол бўлди, яъни, бизнинг йигитлар нисбатан ёш бўлишса-да, рақиб билан тенг бўлишга интилишди. Бизга натижа эмас, мана шу жиҳат муҳим эди”.

Умид Маҳаматжоновичнинг фикрича, ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги Эронга қарши учрашувларда Ўзбекистон термасига айнан дадиллик ва ўзига бўлган ишонч етишмаганди. Оқибатда футболчиларимиз рақиб дарвозасига зарба бериш бобида катта қийинчиликка дуч келишганди.

“Биз ҳозирданоқ ҳар қандай футболчига рақиб ким бўлишидан қатъий назар улардан қўрқмасликни уқтиришимиз керак, биз талаб қилаётган нарса шу. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати орқали биз ўзимизга бўлган ишончни қайтариб олдик. Осиё Ўйинларида эса ўша темпдан пастга тушмасликка ҳаракат қиламиз. Бизда ҳозирча барчаси режа асосида кетяпти. Умид қиламанки, Жакартага оптимал кўринишда етиб борамиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.

ЎФА биринчи вице-президенти, шунингдек, миллий терма жамоа масаласига ҳам тўхталди.

“Биз бежизга Осиё Ўйинлари ҳақида бош қотираётганимиз йўқ, ҳамма режаларимиз унга қаратилган. ЖЧ—2018 дан кейин миллий терма бош мураббийи масаласида бир тўхтамга келиб олсак, ана ўшанда Осиё Кубоги ҳақида қайғуришни бошлаймиз.

Ҳозирча эса Осиё Кубогидаги рақибларимиз ҳақида биламиз. Қатарга қарши октябрь ойида ўртоқлик ўйини келишиб қўйдик. Унинг деталларини Доҳага ташрифим давомида келишиб олдик. Гуруҳимизда Уммон борлигидан келиб чиқсак, октябрда айнан араб жамоалари бизга керак бўлади. Кейинроқ эса Япония ва Туркманистонга мосроқ рақиблар билан ҳам алоқага чиқамиз. Бунда албатта бизга келадиган мутахассис фикри билан ҳам қизиқишимиз керак бўлади”.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйини 7 июнь куни сафарда Уругвайга қарши бўлиб ўтади. Тез орада мазкур учрашувга қандай таркиб йўл олиши масаласига ойдинлик киритилади.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика