RU

Последние новости

20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  0 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  4 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  44 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  5 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди Новости

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) ўз ишини давом эттирмоқда.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Ахмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчанов ҳам иштирок этишмоқда.

Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди. Биз учун аҳамиятли томони шундаки, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ҳам номзоди илгари сурилди. Сайловда иштирок этганлар бир овоздан Умид Аҳмаджонов номзодини қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди.

"Менга ишонч билдириб, овоз берганингиз учун раҳмат айтаман. Ушбу ишонч менга ғурур бағишлайди, шу билан бирга бу катта масъулият ҳамдир. Мен ушбу лавозимда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ҳимоя қиламан. Асосий мақсадим ХОҚ Ижроия Қўмитаси аъзолари сафидан ўрин олишдир. Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига кириш учун бор кучимни ишга соламан", – деди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.


Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика