RU

Последние новости

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

Умид Аҳмаджонов Лозаннада Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан учрашув ўтказди Новости

Умид Аҳмаджонов Лозаннада Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан учрашув ўтказди

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах таклифига кўра Швейцарияга жўнаб кетганди.

Бугун Лозаннадаги Халқаро олимпия қўмитаси қароргоҳида Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан расмий учрашув ўтказди.

Томонлар бунгача Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинлари вақтида кўришиб, умумий масалалар юзасидан суҳбат ўтказгандилар. Бугун эса Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан илк расмий учрашувини ўтказди. Унда Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари бир қанча масалаларни муҳокама қилишди.



Умид Аҳмаджонов учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси таркибида шу кунгача нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдан мутлақо аъзо бўлмагани, шунинг учун ХОҚ Сессиясида минтақамиздан ҳам ўз овози ва сайлаш хуқуқига эга аъзони таркибга киритиш масаласини кўтарди. Томас Бах эса ўз навбатида ХОҚнинг 2019 йилги умумий йиғилишида Умид Аҳмаджонов номзодини Ижроия Қўмитаси аъзолигига тақдим этишга ваъда берди.


Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари FIFA тасарруфидаги турнирлардек кўп эмас. Ташкилот асосан ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари, ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларини ўтказади. Умид Аҳмаджонов учрашув давомида Томас Бахга ХОҚ шафелиги остида кечадиган янги мусобақаларни ташкил этиш, бундай нуфузли мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилишга тайёр эканлиги борасида таклиф киритди. Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари бунга жавобан, 2019 йилги ХОҚнинг маркетинг масалаларига бағишланган йирик анжуманини Тошкентда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.


Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида рўй бераётган ислоҳотлар, мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан спортга кўрсатилаётган эътибор, спортни оммавийлаштириш, ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди ва Республикамизда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, мамлакат спортида рўй бераётган улкан ҳажмдаги ислоҳотларни хаётга тадбиқ этиш масаласида жаноб Томас Бахдан маслаҳатчи сифатида Тошкентга малакали ва етук мутахассисни юборишни илтимос қилди. Юртимизда спорт тараққиётига давлат томонидан кўрсатилаётган эътибордан тўлқинланган ХОҚ Президенти таклифни бажонидил қабул қилиб, соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассисни Ўзбекистонга юборишини таъкидлаб ўтди.



Лозаннага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов “Олимпия бирдамлиги” дастури раҳбари Пьере Миро, шунингдек, ХОҚнинг бир неча департамент раҳбарлари билан ҳам учрашди ва ҳамкорликда янги лойиҳалар, семинар-тренинглар ўтказиш масаласида келишувга эришди.


Бир сўз билан айтанганда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президентининг жаҳоннинг энг йирик спорт ташкилотлари жойлашган Швейцарияга ташрифи унумли ва самарали бўлди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика