RU

Последние новости

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  9 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Умид Аҳмаджонов Италия мураббийлари ассоциацияси президенти билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов Италия мураббийлари ассоциацияси президенти билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Келишувга асосан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, "Аталанта" клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсолар Тошкентга ташриф буюрб, юртимиздаги мураббийлар учун семинар ўтказишмоқда.

 
Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ренцо Уливьери ва Стефано Бонаккорсолар билан учрашди.

Учрашув давомида Италия футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, юртимиздаги мутахассислар, жумладан, футбол мураббийларининг малакасини оширишда Италия футболи тажрибасидан унумли фойдаланиш, иш ўрганиш мақсадида мураббийларимизни Италияга юбориш масалалари муҳокама қилинди.

 
Маълумот учун италиялик мутахассислар томонидан ўтказилаётган семинарлар давомида мураббийларга машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилинади. Семинарларнинг сўнгги кунига селекционерлар ҳам жалб қилинади. Куннинг дастлабки қисмида назарий машғулотлар ўтилса, куннинг иккинчи қисмида эса амалий машғулотларга навбат берилади.

Рейтинг: -190   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика