RU

Последние новости

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  19 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман" Новости

Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман"

Осиё Кубоги-2019 қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этмоқда.

Жумладан, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда миллий терма жамоамизнинг энг моҳир ўйинчиларидан бири Сервер Жепаров шу ерда.

Биз фурсатдан фойдаланиб, ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновни суҳбатга тортдик. Умид Маҳамаджонович қуръа олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Аввало шуни айтишим керак, Осиё Кубоги жуда муҳим мусобақа ҳисобланади ва бу турнирда терма жамоамиз олдига юқори мақсадлар қўйилади. Энг катта ниятимиз эса бу 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш, бу ҳақда кўп гапирганмиз ва доим такрорлашга тайёрман".

- "Қуръадан нима кутяпман? Тўғрисини айтсам, биринчи навбатда кучли рақиблар тушишини. Нима учун? Чунки қанча кучли жамоалар билан ўйнасак ўйинимиз шунчалик шаклланиб бораверади. Шу боис мен гуруҳимизга кучли жамоалар тушишини хоҳлайман".

- "Шу ўринда тахмин қиладиган бўлсам, гуруҳимиз БАА, Ўзбекистон, Уммон ва КХДР бўлгани маъқул деб ўйлайман. Лекин ҳаммасини қуръа кўрсатади. Нима бўлганда ҳам, мақсадимиз Осиё Кубоги финалига чиқиш ҳисобланади", - дейди Умид Аҳмаджонов championat.asia сайтига. 


Хайрулло Холиқов Дубай шаҳридан маҳсус

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика