RU

Последние новости

18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  2 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляцяи)  1 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  14 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  17 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  5

Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган ФИФА саммитида қатнашмоқда Новости

Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган ФИФА саммитида қатнашмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатар мамлакатига жўнаб кетган эди.

Бугун Доҳа шаҳрида саммитнинг асосий сессиялари бошланди. Унда ФИФАга аъзо 5та конфедерациядан 50та мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этмоқда.

Саммит давомида ФИФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни, бу борада юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланяпти. Шунингдек, ФИФАга аъзо футбол ассоциацияларини FIFA Forward дастури асосида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. FIFA Forward дастури асосида аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари футбол инфратузилмасини яхшилаш, сунъий ва табиий қопламали майдонлар барпо қилиш ва уларни реконструкция қилиш, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ҳамда бошқа кўплаб шу каби йўналишлар бўйича молиявий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, саммит сессияларида ФИФА таснифи остида ўтаётган мусобақаларда VAR тизимини йўлга қўйиш, бу тизимни ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.

Қатарда бўлиб ўтаётган ФИФА саммити 13 декабрь куни ўз якунига етади.

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика