Умарали Раҳмоналиев: "Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик"
09 сен 2023 22:41
Новости
Умарали Раҳмоналиев: "Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик"
U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Умарали Раҳмоналиев баҳс ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Умарали Раҳмоналиев: "Бизни майдондан, уйдан қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтамиз. Қандай ҳисоб бўлишидан қатъий назар, ҳаёлимизда 0:0 деб ўйладик. Максимал йирик ҳисобда ғалаба қозонишга интилдик. Навбатдаги баҳс Эрон билан. Ушбу учрашувдан олдин максимал натижага эришишни хоҳладик".
- Мураббийлар томонидан ҳисобни ўта йирик кўринишга келтириш борасида кўрсатмалар берилдими?
- Рақибни яхши ўрганиб чиққан эдик. Баҳсгача Гонконгнинг кучли ва кучсиз томонларини кўриб, уларнинг кучсиз томонига зарба беришга уриндик.
- Эронга қарши баҳс осон бўлмайди...
- Эронга қарши учрашувлар доимо қийин бўлган. Биз фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии