RU

Последние новости

22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  1 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  9 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  94 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди" Новости

Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"

Элит ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ҳилол" (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Умар Эшмуродов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бироқ жисмоний тарафлама футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди. Бу борада ишлашимиз керак.


- Бугун жамоанингиз икки голида ҳам ассистентлик вазифасини бажардингиз. Бу бир томондан яхши кўрсаткичдир, иккинчи томондан плеймейкерларга нисбатан ижобий бўлмаган кайфият уйғотмайдими?

- Тўғри, аммо ўйин давомида кимдадир қулай вазият юзага келади ва уни амалга ошириши керак. Бугун бу вазифа менга тўғри келиб қолди. Ҳар доим яхши узатмалар беришга ҳаракат қилганман. Бугун вазиятлар бўлди, очиқ зонада шерикларимни кўрдим ва улар бундан унумли фойдаланишди.


- "Насаф"да кўпгина беллашувларда таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп тепяпсиз. Сизга қайси позицияда ўйнаш қулай?

- Мен учун йиллар давомида ўрганган марказий ҳимоя позицияси қулай. Таянчда мажбурий куч сифатида бўшлиқларни тўлдиришга ва жамоамизга фойдам тегиши учун ҳаракат қиляпман.


- "Насаф"нинг гуруҳ босқичида Саудия Арабистони клубларига қарши рўбарў келиши қўшимча қийинчиликлар юкламайдими? Ўтган йили "Пахтакор"га ушбу мамлакат жамоалари гуруҳ босқичида дуч келмаганди.

- Элит ОЧЛдаги барча жамоалар кучли. Гуруҳдан чиққан тақдиримизда ҳам шундай грандларга қарши битталик ўйин оқибатида турнирни тарк этишимиз мумкин. Бунда фақатгина гуруҳдан чиқдик, деб ўзимни хурсанд қилишимиз мумкин. Қачон, қандай рақиб дуч келди, ўша лаҳза футбол ўйнаш керак. Рақиб таркибида легионер футболчилар кучлилиги билан ажралиб турибди. Шу сабабли улар ғалаба қозонди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика