RU

Последние новости

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  14 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  14 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  25 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  55 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Улуғбек Мирзаев - "Бунёдкор" ФК директори Новости

Улуғбек Мирзаев - "Бунёдкор" ФК директори

Мирзаев Улуғбек Абдусатторович "Бунёдкор" футбол клуби директорлиги лавозимига қайтди.

«Бунёдкор» футбол клубида узоқ йиллар турли лавозимларда меҳнат қилган, 2019 йил 8 январь куни жамоага директор этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев қисқа танаффусдан кейин раҳбарлик лавозимида иш бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футбол клуби Улуғбек Мирзаев раҳбарлигидаги илк мавсумдаёқ Суперлигада 3-ўринни эгаллаб, бронза медалларга эга чиқиб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг совриндорлар қаторидан жой олган ва Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этган эди.     

Шунингдек, Улуғбек Мирзаев директорлиги даврида маркетинг йўналишида олиб борилган самарали ишлар туфайли жамоа реклама-ҳамкорлик шартномаларидан маълум суммада маблағ ишлаб топишга муяссар бўлди. Қолаверса, ажратилган маблағлар тўғри ва мақсадли идора этилиши натижасида бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган қарзларнинг кўп қисми тўлаб берилди. Энг асосийси, жамоа 2020 йилги мавсумга футболчи, мураббий ва ходимлардан қарз бўлмай кириб келди. 

"Қисқа муддатли танаффусдан кейин директорлик лавозимига тикланган Мирзаев Улуғбек Абдусатторовичнинг «Бунёдкор»га қайтиши самарали бўлишини тилаган ҳолда раҳбарлик фаолиятига омад тилаб қоламиз!", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика