RU

Последние новости

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  9 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  2 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  10 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Улуғбек Мирзаев - "Бунёдкор" ФК директори Новости

Улуғбек Мирзаев - "Бунёдкор" ФК директори

Мирзаев Улуғбек Абдусатторович "Бунёдкор" футбол клуби директорлиги лавозимига қайтди.

«Бунёдкор» футбол клубида узоқ йиллар турли лавозимларда меҳнат қилган, 2019 йил 8 январь куни жамоага директор этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев қисқа танаффусдан кейин раҳбарлик лавозимида иш бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футбол клуби Улуғбек Мирзаев раҳбарлигидаги илк мавсумдаёқ Суперлигада 3-ўринни эгаллаб, бронза медалларга эга чиқиб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг совриндорлар қаторидан жой олган ва Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этган эди.     

Шунингдек, Улуғбек Мирзаев директорлиги даврида маркетинг йўналишида олиб борилган самарали ишлар туфайли жамоа реклама-ҳамкорлик шартномаларидан маълум суммада маблағ ишлаб топишга муяссар бўлди. Қолаверса, ажратилган маблағлар тўғри ва мақсадли идора этилиши натижасида бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган қарзларнинг кўп қисми тўлаб берилди. Энг асосийси, жамоа 2020 йилги мавсумга футболчи, мураббий ва ходимлардан қарз бўлмай кириб келди. 

"Қисқа муддатли танаффусдан кейин директорлик лавозимига тикланган Мирзаев Улуғбек Абдусатторовичнинг «Бунёдкор»га қайтиши самарали бўлишини тилаган ҳолда раҳбарлик фаолиятига омад тилаб қоламиз!", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика