RU

Последние новости

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  0 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  5 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" Новости

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"

Малайзия олимпия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни урган футболчимиз Улуғбек Ҳошимов учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барча ўзбек ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизни қўллаб қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Дастлабки учрашув қийин кечиши аниқ эди. Муҳими биз ғалаба қозондик. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Мақсадимиз кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш.

- Бош мураббий сизга иккинчи бўлимда майдонга туширди. Ушбу таркибда рақобат жуда кучли. Ҳужумчилар ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бош мураббийнинг қарори ҳар доим тўғри бўлиб чиқади. Ротация қилинмаса рақобат бўлмайди. Ҳозирги таркибда 3-4 ҳужумчи бор. Барча ҳужумчилар асосий таркибдан жой олиш учун курашишмоқда. Рақобат бўлмаса ривожланиш бўлмайди.

- Жорий мавсум "Сурхон" жамоасига кўчиб ўтдингиз. Янги жамоангиз ҳақида нималар дея оласиз? "Сурхон" жамоаси мавсумни ёмон бошлади, аммо кейинчалик вазиятни ўнглаб олди?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Дастлабки турларда мағлубиятга учрадик, бироқ футболчилар билан вазиятни тўғирлаш кераклиги ҳақида келишиб олдик ва ўйинимизни яхшилаб олдик. Ғалабалар секин-асталик билан келмоқда. "Сурхон" буёғига натижаларини яхшилаб боради.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика