RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  2 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (1:2) баҳсидан сўнг жиззаликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.



"Ўйинни ёмон бошладик, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл урдик, ўйин ўзгарди. Гол урдик, кейин яна ўтказиб юбордик. 

Йигитлар курашишди. Илгари ҳеч қачон бундай қилмаганман, лекин бу гал жаноб ҳакамга мурожаат қилмоқчиман. Ҳамма нарсани қачондир охири бўлади. Томошабин ўз жамоаси ўйинини кўргани келяпти. Ҳакам қарорларини рақиб жамоа фойдасига чиқармоқда. Пенальти бериляпти, қоида бузишлар бўляпти, тўп қўлга тегяпти... ҳакам эса бу "контакт" туфайли рўй берганини айтяпти. 

Саволим бошқача: балки мени ёки мураббийлар штабини деб шундай қилиняптими? Агар шундай бўлса, бошқа йигитлар жабр чекмаслиги учун клуб раҳбариятидан мени қўйиб юборишини сўрайман. Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? Биласизми, Жиззах гўё Ўзбекистон таркибига кирмайди. 

Шундай экан, "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман. Бундай оғир руҳий ҳолатда ишлашим қийин. Мен "тоза" футбол тарафдориман. Ўсиш бўлишини хоҳлайман. Кўрдингиз, жамоамиз охирги 3-4 йилда рақобатбардош жамоага айланди ва катта мақсадларга эриша олади. Йигитларнинг меҳнати эвазига ўтган йили 2-ўринни олдик. Балки бошқа мураббий келса, жамоага фойда бўлар. Ҳаммага раҳмат. Жамоа раҳбариятидан тўғри ечимга келишини кутаман", – деди Улуғбек Бақоев.

Тезкор хабар! Бақоев "Сўғдиёна" раҳбариятидан истеъфо сўради

Рейтинг: -76   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика