RU

Последние новости

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  5 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  5 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  12 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

Улуғбек Бақоев: "Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди" Новости

Улуғбек Бақоев: "Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




"Бугун гол уриш учун имкониятлар бўлди, гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Баъзида фаол, баъзида пассив ўйнадик. Умуман олганда яхши ўйнадик. Дуранг бизни қониқтирмасди, аммо бу футбол ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларимга ўйин учун раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Машъал" ва "Сўғдиёна" кетма-кет тўртинчи ўйинда дуранг ўйнашди. "Машъал" жамоаингиз учун ноқулай рақибми?

- Балки шундай бўлса керак. Қайсидир маънода сиз ҳақсиз. Биринчи даврада 2:0 ҳисобида олдинда боргандик ва якунда дуранг бўлганди.

- Иккинчи таймда жароҳат олган Даниэль Насриддиновнинг ҳолати қандай?

- Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Сабаби текширувдан ўтгани йўқ. Умид қиламизки унинг жароҳати жиддий эмас.

- "Сўғдиёна" мавсумни ажойиб бошлаганди, аммо 9-турдан кейин ҳозиргача атиги 4та гол урди холос. Балки ўйин услубингизни ўзгартириш вақти келгандир...

- Йўқ, бу ўйин услубимиз билан боғлиқ эмас. Шунчаки бошқа жамоалар бизга бошқача иштиёқ билан тушишни бошлашди. Бизни ҳурмат қилишгани ёқимли.

- Бугун жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Агар ҳозир икки очко йўқотдик десам мезбонларни хафа қилган бўлардим. Дуранг бўлдими демак бу адолатли натижа. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди.

- Насимов одатда захирадан сўнгги дақиқаларда майдонга тушаётганди, бугун эса асосий таркибда тушди...

- Бунинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Шунчаки бугун уни асосий таркибга киритдим. Бу футбол ва унда кимдир захирада қолиши, кимдир асосий таркибда тушиши керак.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика