RU

Последние новости

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  3 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  59 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  8 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  71 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Мусобақа жадвали нуқтаи назаридан 3 очко қўлга киритганимиздан хурсандман. Ўйин томонлама эса баъзида "портлаймиз", баъзида тўхтаймиз... Футболда гол уриш ва тўп ўтказиб юбормаслик муҳим", – дейди Улуғбек Бақоев. 

- Ўтган турда жароҳат олган Насриддинов ва Қулматовнинг ҳолати қандай? 

- Менимча, Даниэль Насриддинов ва Сардор Қулматов 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Бугун ҳам иккита жароҳат бўлди. Умид қиламанки, улар тезда сафга қайтишади. 

- Кейинги турдаги рақиб "Андижон" сўнгги пайтда жуда яхши ўйнамоқда...

- Ҳар бир жамоанинг ўз мақсади бор: "Андижон" лигада қолиш учун, биз эса медаллар учун курашяпмиз. Қизиқарли ўйин бўлади. Тайёргарлик кўрамиз ва уёғини вақт кўрсатади. 

- Чемпионат тугашига 6та тур қолди. Жамоангиз ОЧЛга йўлланма олишига қанчалик ишоняпсиз? 

- Албатта, мураббийлар штаби футболчиларга ишонади. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз. Энг асосийси, клуб раҳбарияти бизни қўллаб-қувватлаб турса бўлгани.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика