RU

Последние новости

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  6 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  9 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Улуғбек Бақоев: "Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлай олмайман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Ҳеч кимга рўза тутишни тақиқлай олмайман"

"Сўғдиёна" - "Машъал" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик, гол ўтказиб юборгач ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Пенальтидан гол ура олмадик, сўнгги сонияларда автогол қайд этдик ва икки очко йўқотдик. Лекин бу футбол, ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. 6та турда 12 очко тўпладик, бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

"Сўғдиёна" иккинчи таймда бироз кучсиз ўйнамоқда? Бу руҳий ҳолат билан боғлик. Йигитлар гол ўтказиб юборишдан қўрқиб ҳимояга кўпроқ аҳамият беришади. Бу ҳеч қандай тактика ёки бошқа нарса эмас. Ўтган турда Саҳоб Рашидов захирадан тушиб иккита гол уриши мумкин эди. Бугун ҳам иккинчи пенальтидан гол урганимизда ўйин натижаси умуман бошқача бўларди.

Ҳозир барча ўйинлар оғир ўтмоқда. Ҳар бир рақиб жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Бу мавсум ҳар бир очко олтинга тенг. "Сурхон" билан ўйинни эсланг, бизнинг дарвозамизга пенальтидан гол ура олишмаганди ва биз ғалаба тўпини киритиб ютиб кетгандик. Шу боис раҳбарият ва бошқалар буни тўғри тушунишларини истардим.

Мавсум эндигида бошланди. Таркибимизда бор футболчилар бошқаларга рақобат қилишларини истардим. Ёзда балки 1-2 янги футболчини таклиф қилармиз, балки умуман ҳеч кимни таклиф қилмасмиз.

Мен ҳеч кимга рўза тутиш ёки тутмасликни айта олмайман. Барча футболчилар катта инсонлар ва уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Рамазон бир йилда бир ой давом этади, шу боис бунда муаммо кўрмаяпман.

Пенальти тепиш борасида икки футболчи номини эълон қиламиз. Ўйин пайтида Жасур Ҳасанов тепишга қарор қилишди ва у тепди.

Саҳоб Рашидов бугун нега тушмади? Жамоада 20 нафар футболчи бор. Ҳар бир футболчи майдонга тушишини хоҳлаймиз. Аммо захирадан 3 нафар футболчи тушади. Шундай экан барчага ўйнаш имкониятини берамиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика